Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Савол жавоб Бош сахифа

22.06.2016

Республика ихтисослаштирилган марказларда кимларга бепул тиббий хизмат кўрсатилади?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 26 февралдаги ПФ-3214 сонли Фармонига асосан ихтисослаштирилган академик В.Вохидов номидаги хирургия, урология, кўз микрохирургияси ва кардиология марказларида махсус йўлланмаларга (ордерларга) асосан давлат бюджети маблағлари ҳисобига бепул даволанадиган қуйидаги имтиёзли тоифадаги шахслар рўйхати белгиланди:

  • болаликдан ногиронлар;
  • ғирт етимлар;
  • I ва II гуруҳ ногиронлари;
  • 1941-1945 йиллар уруш ногиронлари ва қатнашчилари, ҳамда уларга тенглаштирилганлар;
  • ёшга оид ишламайдиган пенсионерлар;
  • 1941-1945 йиллар меҳнат фронти қатнашчилари;
  • Чернобиль АЭС ҳалокатини бартараф этишда қатнашган ногиронлар;
  • байналминалчи жангчилар;
  • фуқаролар ўз-ўзини бошқариш органларида моддий ёрдам олувчи кам таъминланган оила аъзолари.
Ушбу имтиёзларга эга бўлган беморларни Марказларда даволанишлари учун махсус йўлланмалар (ордерлар) ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармалари томонидан берилади.