Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Савол жавоб Бош сахифа

26.01.2017

Стационар шароитда даволанаётган беморларнинг қайси гуруҳлари бепул озиқ-овқат ва дори-дармон билан таъминланади?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 2 декабрдаги 532-сонли Қарори билан стационар шароитда даволаш-профилактика муассасаларида (пуллик муассасалардан ташқари) даволанаётганлар овқатланиш пули тўлашдан озод қилинган ҳамда амбулатор шароитда бепул дори-дармон билан таъминланадиган фуқаролар тоифаси ва касалликлар рўйхати аниқланган.
Стационар шароитда даволаш-профилактика муассасаларида (пуллик муассасалардан ташқари) даволанаётганда овқатланиш пули тўлашдан озод қилинган касалликлар рўйхатига қуйидагилар киради:

  • онкологик касалликлар;
  • сил касаллиги;
  • руҳий касалликлар;
  • гиёҳвандликка дучор бўлган беморлар - ихтисослашган шифохоналарда;
  • мохов касаллиги;
  • нурланиш касаллиги билан хасталанганлар;
  • юқумли касалликлар;
  • заҳм касаллиги;
  • ОИВини юқтирганлар (ОИТС);
  • шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилишида тасдиқланган стандартлар бўйича муҳлатларда реанимация ва интенсив даволанишни талаб этадиган беморлар;
  • камқонлик касаллигининг барча даражаларида ҳомиладор ва туққан аёллар;
  • эндокринологик касалликлар.
Стационар шароитда даволаш-профилактика муассасаларида (пуллик муассасалардан ташқари) даволанаётганда овқатланиш пули тўлашдан озод қилинган фуқаролар тоифасига қуйидагилар киради:
  • болаликдан ногиронлар;
  • ғирт етимлар;
  • I ва II гуруҳ ногиронлари;
  • 1941-1945 йиллар уруш ногиронлари ва қатнашчилари, ҳамда уларга тенглаштирилганлар;
  • ижтимоий таъминот муассасаларида ҳисобда турувчи якка-ёлғиз пенсионерлар;
  • 1941-1945 йиллар меҳнат фронти қатнашчилари;
  • Чернобиль АЭС ҳалокатини бартараф этишда қатнашган ногиронлар;
  • байналминалчи жангчилар;
  • болалар ва 17 ёшгача бўлган ўсмирлар;
  • мудофаа ишлари бўйича бўлимлар йўлланмалари билан 18-27 ёшдаги харбий хизматга чақирилувчилар.
Амбулатория шароитида даволанаётган беморларга қуйидаги касалликларда бепул дори-дармонлар берилади:
  • онкологик касалликлар;
  • сил касаллиги;
  • мохов касаллиги;
  • эндокринологик касалликлар;
  • руҳий касалликлар;
  • ОИВини юқтирганлар (ОИТС);
  • юрак клапани протези қўйилган ва аъзолари кўчирилган беморлар;
  • ўзгалар қаровига мухтож якка-ёлғиз пенсионерлар;
  • 1941-1945 йиллар меҳнат фронти қатнашчилари;
  • 1941-1945 йиллар уруш ногиронлари ва қатнашчилари, ҳамда уларга тенглаштирилганлар;
  • Чернобиль АЭС ҳалокатини бартараф этишда қатнашган ногиронлар;
  • байналминалчи жангчилар;
  • ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида харбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахслар.