Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Савол жавоб Бош сахифа

Давлат томонидан кафолатланган тиббий хизматлар доирасига қандай тиббий хизмат турлари киради?

111222

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 10 ноябрдаги ПФ-2107 сонли Фармони билан тасдиқланган «Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш Давлат Дастури»га асосан, давлат томонидан кафолатланган бепул тиббий хизматлар доирасига қуйидагилар киради:

  • шошилинч, кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам кўрсатиш;
  • соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғинида ва бир қатор давлат даволаш-профилактика муассасаларида, биринчи навбатда қишлоқ жойлардаги тиббиёт муассасаларида тиббий хизматлар кўрсатиш;
  • аҳолини юқумли касалликларга қарши иммунизациялаш ва эмлаш;
  • ижтимоий ахамиятга эга ва атрофдагилар соғлиғига хавф туғдирувчи сил, хавфли ўсма, руҳий, наркологик, эндокринологик, ҳамда касб касалликларига дучор бўлган шахсларга ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатиш;
  • болаларни текширувдан ўтказиш ва даволаш (пуллик муассасалардан ташқари);
  • 15-17 ёшдаги ўсмирларни, ҳамда чақирув комиссияларининг йўлланмалари билан чақириқ ёшидаги (18-27 ёш) шахсларни текширувдан ўтказиш ва даволаш;
  • ҳомиладорларга тиббий хизмат кўрсатиш (пуллик муассасалардан ташқари);
  • беморларнинг имтиёзли тоифаларига (ногиронлар, уруш фахрийлари, ғирт етимлар ва бошқалар) бепул тиббий хизмат кўрсатиш.