Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Савол жавоб Бош сахифа

13.07.2017

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги шифохоналарда қайси тиббий хизматлар бепул, қайси тури пуллик асосда амалга оширилади?

Ўзбекистон Республикасининг «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги Қонунига асосан, давлат даволаш-профилактика муассасалари томонидан аҳолига кафолатланган тиббий ва бошқа турдаги ёрдам бепул кўрсатилади. Давлат томонидан кафолатланган тиббий ёрдам ҳажмидан ташқари хизматлар эса қўшимча ҳисобланади ва белгиланган тартибда пул тўлаш орқали амалга оширилади.