Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Ота-оналар учун болаларни режали эмлаш ва тиббий кўрикдан ўтказиш зарурлиги хақида Бош сахифа

Профилактик эмлаш календари

Умумий маълумот

Вакцинлар (лотин тилидан олинган бўлиб, "сигир" деган маънони англатади) - бу микроорганизмлардан ёки уларнинг ҳаётий фаолияти маҳсулотидан олинган препаратлар ҳисобланади; улар профилактик ва даволаш мақсадида инсонлар ва ҳайвонлар учун қўлланилади.

Вакциналар - бу инфекцион касалликларнинг ривожланиши ва бошқа иммунопатологиядан огоҳлантирувчи фаол биологик препаратлар ҳисобланади. Вакциналардан фойдаланиш принципи-бу иммунитетнинг олдинроқ яратилишидир. У касаллик ривожланишининг олдини олади.

Вакцинациялар касалликка қарши барқарорликни ошириш учун вакциналар ўтказиш йўли билан аҳолини сунъий иммунизациялашга қаратилган тадбирлардир. Вакцинациянинг асосий мақсади аниқ патогенга қарши иммунологик хотирани яратишдан иборатдир

Икки хил, яъни актив ва пассив иммунизациялар бўлиб, улар бир-биридан тубдан фарқ қилади. Бошқа организмлардан олинган иммуноглобинларнинг ўтказилиши пассив иммунизация ҳисобланади. У терапевт ва профилактик мақсадларда қўлланилади. Вакциналарнинг ўтказилиши актив иммунгизация ҳисобланади. Актив иммунизациянинг пассив иммунизациядан асосий фарқи - иммунологик хотирани шакллантириш ҳисобланади.

Иммунологик хотира организмда бегона агентларни самарали бартараф этиш ёки бартараф этишни тезлаштиришни таъминлайди. Асосий иммунологик хотира тўқималарининг Т ва В лари ҳисобланади. Хотира тўқималари:

  • биринчи иммун жавоби давомида (ушбу ҳолат вакцинация давомида амалга оширилади) Т- эффекторлари, Т-тўқималари, плазматик тўқималар, антитела ишлаб чиқарувчилар билан бир хил тарзда шакллантирилади;
  • организмда узоқ вақт сақланиб туради;
  • организмда бегона агентларни қайта пайдо бўлишида иммун жавобини тез шакллантириш хусусиятига эга.

Вакцина қўйидаги талабларни бажариши лозим:

  • антиген процессинги ва презентациясида иштирок этувчи тўқималарни фаоллаштириш;
  • тўқимали ва гуморал жавобни таъминлаб берувчи Т ва Т- тўқималар учун эпитопларни ташкил этиш;
  • гистомослик антигенлари билан кейинги самарали презентацияни процессинга осон мослаштиради;
  • танага қарши ишлаб чиқилувчи тўқималар ва мувофиқ хотира тўқималарининг эффекторли Т-тўқималарининг яралишини йўлга қўяди;
  • узоқ вақтлар давомида касаллик ривожланишини бартараф этади;
  • зарарсиз, яъни жиддий касалликни келтириб чиқармаслик ёки қўшимча таъсирлар кўрсатмаслиги керак.

Вакцинациядан кейинги иммунитет иммун реакциясининг икки хил турларидан ҳосил бўлади: сгуморал ва тўқимали. Айланиб юрувчи антителларнинг мавжуд эмаслиги заиф иммун исботи бўла олмайди. Кўплаб турдаги инфекция турлари барқарорлиги асосида тўқимали механизмлар ётади.

Вакцинация ҳақида

Бугун профилактика юқумли касалликларнинг пайдо бўлиши ва тарқалишини олдини олишдан огоҳ этувчи энг самарали чора-тадбирлардан ҳисобланади. Махсус профилактика (вакцинация)-бу аҳоли ўзига профилактик эмланиш йўли билан у ёки бу инфекцияга нисбатан қаршилик кўрсатиш ҳисобланади.Охирги 40 йилда профилактик эмланиш қизамиқ, дифтерия, кўк йўтал, полиомиелит, эпидемик паротит, “В” вирус гипатети, қизилча, туберкулёз, грипп, эпидемик паротит ва қоқшол каби юқумли касалликлар билан курашишда муҳим аҳамият касб этди.

Юқори самара, ижронинг соддалиги, вакцинацияланувчи шахслар қамровини кенгайтириш имкониятининг мавжудлиги ва оммий огоҳлантиришда иммунопрофилактиканинг фаол ўтказилиши кўпгина мамлакатлар учун ҳам жуда қўлай бўлгани учун ушбу жараён давлат сиёсати даражасига кўтарилди.

Юқумли касалликларга қарши иммунизация- бола саломатлигининг ҳар томонлама қисми бўлиб, ушбу жараён инсонларга ўта қўлай, мажбурий ва бепул бўлиши керак.

Бола дунёга келар экан, у одатда бир қанча касалликларга нисбатан иммунитетга эга бўлади. Бу келажакда тўғилаётган янги болаларга оналаридан плацент орқали ўтувчи антител касаликлари билан курашишга хизмат қилади. Натижада, эмизикли бола кўкрак сутидан доимо қўшимча антителлар қабул қилади. Бу каби иммунитет фақатгина вақтинчалик характерга эга бўлади.

Вакцинация - болаларни юқумли касалликлардан ҳимоя қилувчи энг яхши восита ҳисобланади. Матбуотда вакцинациянинг асоссиз танқиди, журналистларнинг вакцинациядан кейинги асорати орқали келиб чиққан бўртирмалари ҳисобланади. Албатта бошқа дори-дармонлардек вакцинанинг ҳам ўзига хос қўшимча таъсирлари мавжуд.Аммо эмланмаган бола юқумли касалликларни юқтиргандан кўра, эмланиш асоратидан жабр кўрган боланинг ҳолати хавфсизроқ ҳисобланади.

ПРОФИЛАКТИК ЭМЛАШ КАЛЕНДАРИ
2015 йил

Ёш Вакцинация номи
1 сутка ВГВ-1
2-5 кун ОПВ-0
БЦЖ-1
2 ой пента-1(АКДС-1,ВГВ-2,ХИБ.-1)
ОПВ-1
Рота-1 (орал ротавирус)
ПНЕВМО-1
3 ой пента-2 (АКДС-2,ВГВ-3,ХИБ.-2)
ОПВ-2
Рота-2 (орал ротавирус)
ПНЕВМО-2
4 ой пента-3 (АКДС-3,ВГВ-4,ХИБ.-3)
ОПВ-3
ИПВ
12 ой КПК -1
ПНЕВМО-3
16 ой АКДС–4
ОПВ–4
6 ёш КПК-2
1 синф (7 ёш) АДС-М–5,
ОПВ-5
9-12 ёш ОПВ*
16 ёш АДС-М–6

Эслатма:

  1. АКДС+ВГВ+ХИБ – кўкйўталга қарши пентавалент эмлаш, бўғма касаллиги, қоқшол, гепатит В (ВГВ) ва ХИБ-инфекция.
  2. Рота – ротавирусга қарши орал вакцина.
  3. Пневмо – пневмококка қарши вакцина 2015 йилнинг июл ойидан жорий этилади.
  4. ИПВ – Инактивлаштирилган полиомиелитга қарши вакцина 2015 йилнинг охирида жорий этилади.
  5. ОПВ* –  Одам папилломаси вирусига қарши вакцина 2016 йилдан жорий этилади.

Тўлиқ маълумот privivka.uz сайтида берилган



Кўчириб олиш pdf |