Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Фуқароларга маслаҳат Бош сахифа

Фуқароларга тиббий хизмат кўрсатиш ва уни ташкиллаштириш тартиби тўғрисидаги маълумот

Ўзбекистон Республикаси “Фуқаролар саломатлигини ҳимоя қилиш” тўғрисидаги Қонунига биноан даволаш-профилактик муассасаларда аҳолини бепул даволаш белгилаб қўйилган. Давлат кафолатлаган хизматлардан кўп кўламдаги тиббий кўмак берилса, бошқа хизматлар белгиланган тартибда аҳоли томонидан тўланади.

Ўзбекситон Республикаси Президентининг 1998 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш давлат дастури”га биноан қўйидагилар давлат томонидан кафолатланган бепул тиббий ёрдам доирасига киради:

- фавқулодда ва тез ёрдам кўрсатиш хизмати;

- соғлиқни сақлашдаги асосий звенода ва бошқа бир қатор даволаш-профилактика муассасаларида, асосийси қишлоқ жойларида тиббий ёрдам кўрсатиш;

- инфекцион касалликларга қарши аҳолини иммунизация ва вакцинация қилиш;

- ижтимоий аҳамиятга эга бўлган касалликларга, атроф муҳитга зарарли таъсир кўрсатувчи, туберкулёзга чалинганлар, руҳий касаллар, проффессионал касалликларга, эндокринологик ва онкологик касалликларга учраганларга;

- болаларни тиббий кўрикдан ўтказиш ва даволаш (пулли касалхоналардан ташқари);

-15-17 ёшгача бўлган ўсмирларни ва ҳарбий чақриқ ёшидагиларни(18-27), ҳарбий чақириқ комиссиясининг йўлланмаси билан тиббий кўрикдан ўтказиш ва даволаш;

- тўғруққа ёрдам кўрсатиш хизмати ( пулли муассасалардан ташқари);

- Давлат даволаш-профилактик муассасалардаи беморларни махсус чигирмалар билан даволаш (инвалидларни, уруш ветеранлари, бутунлай етимларни).


Кўчириб олиш pdf |