Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Ислом тарраққиёт банки (ИТБ) иштирокидаги “Давлат санитария эпидемиология назорати марказларини лабораторияларини жиҳозлаш” лойиҳаси ҳақида маълумот Бош сахифа

24 декабря 2019

Ислом тарраққиёт банки (ИТБ) иштирокидаги “Давлат санитария эпидемиология назорати марказларини лабораторияларини жиҳозлаш” лойиҳаси ҳақида маълумот

«Давлат санитария эпидемиология назорати марказларини лабораторияларини жиҳозлаш» лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 24 декабрдаги ПҚ-2276-сонли Қарорига асосан амалга оширилмоқда ва 158 та ДСЭНМни (оптимизациядан сўнг 98 та) лаборатория асбоб‑ускуналари билан жиҳозлаш кўзда тутилган.

Лойиҳа ижтимоий аҳамиятга эга.

Лойиҳанинг умумий қиймати:

28,47 млн АҚШ долл., шу жумладан:

Давлат улуши – 11,03 млн АҚШ долл.;

ИТБ маблағи – 17,44 млн АҚШ долл.

Лойиҳа доирасида 98 та ДСЭНМ учун 20 турдаги лаборатория асбоб-ускунасини харид қилиш режалаштирилган.

Лойиҳани амалга оширишнинг жорий ҳолати:

Ушбу лойиҳа доирасида лаборатория асбоб-ускуналарини харид қилишга иккита халқаро тендер савдоларининг ўтказилиши кўзда тутлиган.

Ўтказилган тендер савдоларининг биринчи босқичи натижасига кўра умумий қиймати 4,62 млн АҚШ долл. тенг 4 та шартнома тузилган. Ҳозирги кунда шартномалар кучга кирган. 3 та шартнома бўйича аккредитив очилмоқда. 1 та шартнома бўйича аккредитив очилди ва асбоб-ускуна Ўзбекистон Республикасига етказиб берилди.

Тендер савдоларининг иккинчи босқичи натижасига кўра умумий қиймати 3,69 млн АҚШ долл. тенг 4 та шартнома имзоланиши мўлжалланган. 3 та шартномага ИТБ томонидан хулоса олинган ва жорий йилнинг ноябрида рўйхатдан ўтказилган. Бугунги кунда шу шартномалар доирасида олдиндан тўловнинг амалга оширилиши кутилмоқда. 1 та шартнома бўйича ИТБнинг хулосаси кутилмоқда.

Ре-тендер. Иккинчи тендер савдолари якунига кўра битта лот бўйича ре-тендер ўтказилиши белгиланган. Қайта савдолар бўйича эълон жорий йилнинг 19 сентябр куни жойлаштирилган. Таклифларни қабул қилиш охирги муддати 2019 йил 20 ноябр этиб белгиланган.

Лойиҳа доирасидаги иқтисод қилинган маблағларнинг умумий қиймати 7,3 млн АҚШ долл. тенг.

ЛАОБГ:

100007, Тошкент ш, Паркент кўч., 51

Тел./факс: (+99871) 268 0819, 268 2539, 268 1213

e-mail: idb.ses@gmail.com


PDF форматида кўчириб олиш |