Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар
Уйда қолинг! Оставайтесь дома!

Дори воситалари етказиб бериш билан шуғулланувчи корхона ва ташкилотларга Бош сахифа

18 ноября 2019

Дори воситалари етказиб бериш билан шуғулланувчи корхона ва ташкилотларга

Дори воситалари етказиб бериш билан шуғулланувчи корхона
ва ташкилотларга


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 1 мартдаги 185-сонли қарорига мувофиқ буйрак ва жигар трансплантацияси жарроҳлик амалиёти ўтказилган беморларни дори воситалари билан узлуксиз таъминлаш мақсадида соғлиқни сақлаш муассасаларининг харажатлар сметасида ушбу мақсадлар учун кўзда тутилган бюджет маблағларини Соғлиқни сақлаш вазирлигининг харажатлар сметасида жамлаш орқали, марказлашган ҳолда ҳарид қилиш кўрсатиб ўтилган.

Дори воситаларининг савдо номи

Шакли ва дозси

Миқдори (қадоқ)

Халқаро патентланмаган номи

1

Майсепт

250 мг № 30

6 570

Мофетил микофенолат

2

Майсепт

500 мг № 30

7 665

Мофетил микофенолат

3

Панграф

0,5 мг № 60

6 205

Такролимус

4

Панграф

1,0 мг № 60

7 282

Такролимус

5

Панимун биорал

25 мг № 30

390

Циклоспорин А

6

Панимун биорал

50 мг № 30

195

Циклоспорин А

7

Панимун биорал

100 мг № 30

73

Циклоспорин А

Шунга кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг соҳа бўйича тегишли бош мутахасисилари томонидан харид қилиниши лозим бўлган иммуносупрессор дори воситаларининг қуйидагича эҳтиёжлари тақдим этилган:

Шу муносабат билан, республика бўйича буйрак ва жигар трансплантацияси жарроҳлик амалиёти ўтказилган беморларни дори воситалари билан узлуксиз таъминлаш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан марказлаштирилган ҳолда харидлар амалга оширилишини инобатга олиб, юқорида келтирилган иммуносупрессор дори воситаларининг савдо номаларини 1 ойлик муддатда етказиб бериш юзасидан ўз тижорат таклифларингизни жорий йилнинг 19 ноябрь куни
соат 16-00 га қадар Тошкент шаҳри, Шайхонтохур тумани, Навоий кўчаси, 12-уй
(61-хона) Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этишингиз сўралади.

Тел: 71-241-03-66


PDF форматида кўчириб олиш |