X
Логин
Пароль

Оддий куриниш

Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар
Осиё тараққиёт банки иштирокидаги “Бирламчи тиббий-санитария ёрдами фаолиятини такомиллаштириш” инвестицион лойиҳа бўйича МАЪЛУМОТ

Бош сахифа

29 октября 2019

Осиё тараққиёт банки иштирокидаги “Бирламчи тиббий-санитария ёрдами фаолиятини такомиллаштириш” инвестицион лойиҳа бўйича МАЪЛУМОТ

Осиё тараққиёт банки иштирокидаги

“Бирламчи тиббий-санитария ёрдами фаолиятини такомиллаштириш” инвестицион лойиҳа бўйича

МАЪЛУМОТ

Лойиханинг мақсад ва вазифалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 мартдаги ПҚ-2857-сонли “Ўзбекистон Республикасида бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятини ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор асосида аниқланган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 ноябрдаги 902-сонли “Осиё тараққиёт банки иштирокидаги «Бирламчи тиббий-санитария ёрдами фаолиятини такомиллаштириш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорга мувофиқ лойиҳанинг техник-иқтисодий асоси тасдиқланган.

Лойиҳанинг асосий мақсади қишлоқ оилавий поликлиникаларни замонавий тиббий асбоб-ускунлар билан жихозлаш, шунингдек кўрсатиладиган тиббий хизматлар ҳажмини кенгайтириш мақсадида тиббиёт ҳодимларини тайёрлаш орқали қишлоқ жойларда соғлиқни сақлаш секторини мустаҳкамлаш.

 Лойиҳанинг умумий қиймати 57,8 млн. АҚШ доллари,

Шундан:

45,0 млн. АҚШ долл. - Осиё тараққиёт банкининг кредит маблағлари

12,8 млн. АҚШ долл. - Ўзбекистон Республикаси бюджет маблағлари.

Лойиҳа доирасида Республиканинг 793 та оилавий қишлоқ поликлиникаларни (ҚОП) замонавий тиббий ускуна ва жихозлар билан таъминланланади. Бундан ташқари, қишлоқ туманларининг бирида синов тариқасида информацион бошқарув тизими ишга туширилади.

Лойиҳа структураси.Бирламчи тиббий-санитария ёрдами фаолиятини такомиллаштириш” лойиҳаси қуйидаги компонентлардан иборат:

  1. Тиббий ускуна ва бошқа ускуналарни сотиб олиш

Мазкур компонент қишлоқ оилавий поликлиникаларни тиббий ускуна ва жихозлар билан таъминлашга йўналтирилган бўлиб, 793 та қишлоқ оилавий поликлиникаларнинг ҳар бири учун қуйидаги ускуна ва жихозлар сотиб олинади:

  1. Универсал ультратовуш аппарати.
  2. Электрокардиограф
  3. Стоматологик ускуна
  4. Врач-хирург, врач- акушер-гинеколог жамламалари
  5. Офтальмоскоп/отоскоп
  6. Электрон тароз
  7. Патронаж сумкалар
  8. Компьютер

Барча сотиб олинаётган ускуналар соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика техник хизмат кўрсатиш марказида рўйхатдан ўтказилади ва ушбу марказ томонидан ускуналарга техник хизмат кўрсатилади.

Бундан ташқари, мазкур компонент доирасида ўқув тадбирларини ўтказиш учун 13 та вилоят кўптармоқли тиббиёт марказлари, Тошкент врачлар малакасини ошириш институти ва Андижон ва Самарқанд Давлат тиббиёт институтларининг врачлар малакасини ошириш кафедралари ультратовуш ва ЭКГ аппаратлари билан таъминланади. Ўқув жараёни Тошкент врачлар малакасини ошириш институти томонидан амалга оширилади ва назорат қилинади.

  1. Поликлиника ҳодимларининг потенциалини кучайтириш.

Мазкур компонент доирасида диагностик ва терапевтик кўникмаларни яхшилаш учун қишлоқ оилавий поликлиникаларнинг 2704та ҳодими (врач ва ҳамширалар) тиббий ускуналардан фойдаланиш курслари бўйича ўқитилади. Бу эса ўз навбатида бирламчи тиббиёт муассасалари томонидан кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини, жамият ишончи ва хизматларнинг фойдалилик даражасини оширишга, ҳамда бунинг натижасида касалланиш ва ўлимлар сонининг пасайишига кўмаклашади.

  1. Бирламчи тиббий санитария ёрдами тизими мониторингининг асосий инструментларини институционал мустаҳкамлаш.

Мазкур компонент Республика соғлиқни сақлаш тизимини мустаҳкамлаш ва унинг самарадорлигини мониторинг қилиш учун маълумотларни йиғиш, тақдим этиш ва улардан фойдаланишнинг мониторинг инструментларини ишлаб чиқиш ва тадбиқ этишга йўналтирилган.

Ҳозирги кунда аҳоли саломатлиги бўйича маълумотлар қўлда (қоғозда) йиғилади ва таҳлил қилинади, бунда маълумотлар бирчамчи тиббий санитария муассасалари (БТСМ) томонидан статистика бошқармалари ва соғлиқни сақлаш вазирлигига тегишли ҳисоботларни тайёрлаш учун ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармаларига тақдим этилади. Компонент аҳоли саломатлиги кўрсаткичларини самарали мониторинг қилиш учун инструментларни ва тадбирларни ишлаб чиқишга қаратилган. Компонент доирасида белгиланган чора-тадбирлар икки хил усулда амалга оширилади.

Биринчи усул: Осиё тараққиёт банки/Ҳалқаро соғлиқни сақлаш ташкилоти тизимида БТСМнинг асосий маълумотларини тизимли равишда йиғиш учун платформа ташкил қилинади.

Иккинчи усул: Сирдарё вилоятининг қишлоқ оилавий поликлиникаларида синов тариқасида информацион бошқарув тизими ишга туширилади. Бунда ҚОПлар зарур ускуналар ва дастурий таъминот таъминланади.

Ҳозирги ҳолат

  1. Тиббий ускуна ва бошқа ускуналарни сотиб олиш

 2019 йил 9 апрелда 25 млн.АҚШ доллар миқдоридаги замонавий тиббий ускуна ва жихозларни сотиб олиш бўйича тендер харидлари эълон килиниб, 2019 йил 21 майда таклифларниниг очилиши амалга оширилди. Тендер таклифларининг техник қисмини баҳолаш ишлари якунланиб, баҳолаш ҳисоботи Осиё тараққиёт банкига тақдим этилиб, кўриб чиқиш натижалари юзасидан тавсиялар олинди. 2019 йил 14 августда техник баҳолаш натижалари бўйича ҳисобот муҳокама учун тармоқ харид комиссиясининг йиғилишига киритилди. 2019 йил 24 сентябрда техник баҳолаш натижалари бўйича ҳисоботни муҳокама қилиш ва барча Лотлар бўйича якуний қарорни қабул қилиш бўйича тармоқ харид комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Қабул қилинган қарор ва тармоқ харид комиссисиянинг тавсияларга асосан хисоботга тегишли ўзгартиришлар киритилиб, 2019 йил 26 сентябрда Осиё тарраққиёт банкига тақдим этилди. 2019 йил 8 октябрда ҳисобот Осиё тарраққиёт банки томонидан маъқулланди. Баҳолаш ҳисоботга кўра 3-Лот бўйича тендер харидлари қайта ўтказилади. 2019 йил 10 октябрда молиявий таклифларнинг очилиши амалга оширилди.

Ускуналарни харид қилиш тартиблари бўйича лойиҳани амалга ошириш гуруҳи мутахассисиларига амалий ёрдам бериш мақсадида 2019 йил 12-27 сентябрда харидлар бўйича ҳалқаро эксперт, Эдуард Чил-Акопяннинг Ўзбекистонга ташрифи амалга оширилди.

Қорақалпоғистон Республикаси, Навои, Қашқадарё, Андижон, Наманган, Самарканд, Сурхондарё ва Сирдарё вилоятларида стоматологик ускуналарни қабул қилишга тайёргарлиги бўйича 221 та ҚОПда мониторинг ўтказилди. Мониторинг натижаларига кўра берилган кўрсатмаларнинг бажарилишини таъминлаш учун чора-тадбирлар давом этаяпти.

  1. Поликлиника ҳодимларининг потенциалини кучайтириш.

Тошкент врачлар малакасини ошириш институти, Самарқанд ва Андижон тиббиёт институтларининг малака ошириш факультетларида ультратовуш текшируви бўйича мутахассис тайёрлаш ва ЭКГни таҳлил қилиш бўйича ўқув курсларини ташкиллаштириш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигининг кўрсатма-хати тасдиқланди (№31 АБ/1-87, 30.09.2019й.).

Компонент доирасида ўқув курсларини ташкиллаштириш учун қишлоқ оилавий поликлиникаларда ишловчи врач ва хамширалар бўйича маълумотлар йиғилди ва таҳлил қилинди.

  1. Бирламчи тиббий санитария ёрдами тизими мониторингининг асосий инструментларини институционал мустаҳкамлаш.

Соғлиқни сақлаш информацион бошқарув тизими бўйича ҳалқаро эксперт Муродилло Латифовнинг дастлабки ҳисоботини тақдим этди. Ҳисобот соғлиқни сақлаш вазирлигинг эксперт гуруҳ аъзолари томонидан кўриб чиқилди ва тасдиқланди. 2019 йил 17 октябрда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш Маркази томонидан хизматлар провайдерини жалб этиш бўйича техник шартларини тақдим этди. Ҳозирги кунда ушбу хужжат Осиё тарраққиёт банкига тақдим этилиши учун инглиз тилига таржима қилинмоқда.

Лойиҳани бошқариш.

2019 йил 7-11 октябрда Осиё тарраққиёт банки миссиясининг Ўзбекистон Республикасига ташрифи амалга оширилди. Миссиянинг асосий мақсадлари:

  • Лойиҳани амалга ошириш самарадорлигини мониторинг қилиш ва баҳолаш;
  • Амалга ошириш агентлиги (Соғлиқи сақлаш вазирлиги) ва лойиҳани амалга ошириш гуруҳининг (ЛАОГ) мавжуд муаммоларини муҳокама қилиш ва уларни ечишда амалий ёрдам кўрсатиш;
  • Лойиҳа кафолатлари ва мажбуриятларининг бажарилиши, шунингдек ижтимоий/гердер талабларига риоя этилишини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;
  • ЛАОГга тегишли кўрсатмаларни бериш ва келгуси чора-тадбирларни келишиш.

Миссия таркиби:

Хиддо Хуитцинг – соғлиқни сақлаш масалалари бўйича мутахассис/Миссия раҳбари

Женевьев Хавьер – ОТБ Марказий ва Ғарбий Осиё департаментининг ижтимойи сектор лойиҳалари бўйича аналитик

Томас Робинсон – харидлар бўйича мутахассис, ОТБ

Фарида Джумабаева - Лойиҳалар бўйича аналитик, ОТБнинг Ўзбекистондаги доимий ваколатхонаси

Эдуард Чил-Акопян – Харидлар бўйича ҳалқаро эксперт.

Миссия натижаларига кўра лойиҳани амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси аниқланди (чора-тадбирлар режаси рус тилидаги матнда тақдим этилган).


PDF форматида кўчириб олиш |