Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Ислом тарраққиёт банки (ИТБ) иштирокидаги “Давлат санитария эпидемиология назорати марказларини лабораторияларини жиҳозлаш” лойиҳаси ҳақида маълумот Бош сахифа

28 августа 2019

Ислом тарраққиёт банки (ИТБ) иштирокидаги “Давлат санитария эпидемиология назорати марказларини лабораторияларини жиҳозлаш” лойиҳаси ҳақида маълумот

Ислом тарраққиёт банки (ИТБ) иштирокидаги “Давлат санитария эпидемиология назорати марказларини лабораторияларини жиҳозлаш” лойиҳаси ҳақида маълумот

«Давлат санитария эпидемиология назорати марказларини лабораторияларини жиҳозлаш» лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 24 декабрдаги ПҚ-2276-сонли Қарорига асосан амалга оширилмоқда ва 158 та ДСЭНМни (оптимизациядан сўнг 98 та) лаборатория асбоб‑ускуналари билан жиҳозлаш кўзда тутилган.

Лойиҳа ижтимоий аҳамиятга эга.

Лойиҳанинг умумий қиймати:

28,47 млн АҚШ долл., шу жумладан:

Давлат улуши – 11,03 млн АҚШ долл.;

ИТБ маблағи – 17,44 млн АҚШ долл.

Лойиҳа доирасида 98 та ДСЭНМ учун 20 турдаги лаборатория асбоб-ускунасини харид қилиш режалаштирилган.

Лойиҳани амалга оширишнинг жорий ҳолати:

Ушбу лойиҳа доирасида лаборатория асбоб-ускуналарини харид қилишга иккита халқаро тендер савдоларининг ўтказилиши кўзда тутлиган.

Ўтказилган тендер савдоларининг биринчи босқичи натижасига кўра умумий қиймати 4,6 млн АҚШ долл. тенг 4 та шартнома тузилган. Ҳозирги кунда 2 та шартнома кучга кирган ва аккредитив очилмоқда. 1 та шартнома етказиб берувчи корхона билан келишилмоқда ва 1 та шартномага ИТБ томонидан хулоса кутилмоқда.

Тендер савдоларининг иккинчи босқичи натижасига кўра умумий қиймати 3,69 млн АҚШ долл. тенг 4 та шартнома имзоланиши мўлжалланмоқда. Шартномалар етказиб берувчи корхона билан келишилмоқда.

Лойиҳа доирасидаги иқтисод қилинган маблағларнинг умумий қиймати 7,94 млн АҚШ долл. тенг.

ЛАОБГ:

100007, Тошкент ш, Паркент кўч., 51

Тел./факс: (+998-71) 268 0819, 268 2539, 268 1213

e-mail: idb.ses@gmail.com


PDF форматида кўчириб олиш |