Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Саудия тараққиёт фонди (СТФ) маблағлағлари иштирокидаги “Республика ихтисослаштиришлан илмий-амалий марказларини қуриш ва жиҳозлаш” лойиҳаси ҳақида маълумот Бош сахифа

28 августа 2019

Саудия тараққиёт фонди (СТФ) маблағлағлари иштирокидаги “Республика ихтисослаштиришлан илмий-амалий марказларини қуриш ва жиҳозлаш” лойиҳаси ҳақида маълумот

Саудия тараққиёт фонди (СТФ) маблағлағлари иштирокидаги “Республика ихтисослаштиришлан илмий-амалий марказларини қуриш ва жиҳозлаш” лойиҳаси ҳақида маълумот

Ушбу лойиҳа 2015 йил 23 мартидаги ПҚ-2323-сонли Ўзбекистон Республикаси Президенти Қарори, ҳамда 2013 йил 23 майда имзоланган ва 2015 йил 24 майда кучга кирган 4/588-сонли молия шартномаси асосида амалга оширилмоқда.

Лойиҳа ижтимоий аҳамиятга эга. Асосий мақсад – беморларни даволаш натижасини яхшилаш, шунингдек тиббиёт муассасаларини замонавий диагностик ва тиббиёт асбоб-ускуналари билан таъминлаш орқали жаҳон даражасидаги юқори малакали тиббий ёрдам кўрсатишни йўлга қўйиш.

Лойиҳани амалга ошириш замонавий диагностика ва янги тиббиёт технологияларидан фойдаланган ҳолда малакали тиббий ёрдам кўрсатишни таъминлайди, шунингдек тиббий хизмат сифатини ошириш учун зарур шарт-шароитларни яратади.

Лойиҳанинг умумий қиймати:

42,45 млн АҚШ долл., шу жумладан:

Давлат улуши – 22,45 млн АҚШ долл.;

СТФ маблағи – 20,0 млн АҚШ долл.

Лойиҳа доирасида олтита республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларини (РИИАТМ), шу жумладан, эндокринология РИИАТМ, травматология ва ортопедия РИИАТМ, урология РИИАТМ, кўз микрохирургияси РИИАТМ, тиббий реабилитация ва терапия РИИАТМ ва дерматовенерология ва косметология РИИАТМ замонавий диагностик ва тиббиёт асбоб-ускуналари билан техник жиҳозланиши кўзда тутилган.

Лойиҳада Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий марказлари учун умумий қиймати 16,44 млн АҚШ долл.га тенг замонавий тиббиёт асбоб-ускуналарини харид қилиш кўзда тутилган. Шу кунга қадар лойиҳа доирасида иккита халқаро тендер савдолари бўлиб ўтди:

Тиббий диагностик асбоб-ускуналарни харид қилиш: Халқаро тендер савдоларининг биринчи бочқичи (UZB-4/588/ICB/01-сонли) натижасига кўра умумий қиймати 5,95 млн АҚШ долл. тенг 4 та шартнома 2018 йилда имзоланган ва кучга кирган. Барча асбоб-ускуналар лойиҳа муассасаларигача етказиб берилган. Бугунги кунгача 1 дона бирлаштирилган бир фотонли эмиссион томограф, 2 дона кўп кесимли компютер томографи (МСКТ), 13 дона рентген ускунаси, 1 дона МРТ ва 1 дона рентген суяк денситометри ўрнатилган. 2 дона МРТ ўрнатилмоқда. 1 дона рентген ускунасини ўрнатиш учун хонани тайёрлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Ихтисослаштирилган тиббий асбоб-ускуналар харид қилиш: Халқаро тендер савдоларининг иккинчи бочқичи (UZB-4/588/ICB/02-сонли) бўйича тендер ҳужжатлари таркибида техник талаблар 2018 йилнинг 11 июлида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг илмий-техник кенгаши томонидан тасдиқланган. Ушбу тендер ҳужжатларига СТФ томонидан ижобий хулоса 2018 йилнинг 13 ноябрида олинди ва 2018 йилнинг 29 ноябрида Харидлар комиссияси томонидан тасдиқланди.

2018 йилнинг 13 декабрида тегишли ОАВларда тендер савдоларига таклиф эълон қилинди ва жорий йилнинг 12 февралида тендер савдоларининг иккинчи босқичи бўлиб ўтди. 2019 йилнинг 16 майида бўлиб ўтган тендер савдолари бўйича ҳисобот Харидлар комиссияси билан келишилди. 2019 йилнинг 08 июлида СТФ томонилда ҳисоботга ижобий хулоса олинди. Тендер савдоларининг иккинчи босқичи натижасига кўра умумий қиймати 3,19 млн АҚШ долл.га тенг 5 та шартнома лойиҳалари “O’zmedimpeks” ДУКга жорий йилнинг 19 июлида топширилди. Ҳозирги кунда шартномалар ғолиб корхоналар билан келишилмоқда. Шартномалар доирасида асбоб-ускуналар жорий йилнинг охиригача етказиб берилиши режалаштирилган.

Лойиҳа доирасидаги иқтисод қилинган маблағларнинг умумий қиймати 2,89 млн АҚШ долл. тенг.

ЛАОБГ:

100007, Тошкент ш, Паркент кўч., 51

Тел./факс: (+998-71) 268 0819, 268 2539, 268 1213

e-mail: sfd.ssmc@gmail.com


PDF форматида кўчириб олиш |