Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Ислом тарраққиёт банки (ИТБ) иштирокидаги “Ўзбекистон Республикаси онкология муассасаларини модернизация қилиш» лойиҳаси ҳақида маълумот Бош сахифа

28 августа 2019

Ислом тарраққиёт банки (ИТБ) иштирокидаги “Ўзбекистон Республикаси онкология муассасаларини модернизация қилиш» лойиҳаси ҳақида маълумот

Ислом тарраққиёт банки (ИТБ) иштирокидаги “Ўзбекистон Республикаси онкология муассасаларини модернизация қилиш» лойиҳаси ҳақида маълумот

«Ўзбекистон Республикаси онкология муассасаларини модернизация қилиш» лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 17 сентябрдаги ПҚ-1821-сонли Қарорига асосан амалга оширилмоқда ва Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий‑амалий тиббиёт маркази ва унинг филиалларини ташҳислаш ва радиотерапия асбоб‑ускуналари билан жиҳозлашга, уларда ишлаш учун мутаҳассисларни радиотерапия соҳасида чет эл ўқув марказларида ўқитишга қаратилган.

Лойиҳанинг умумий қиймати:

83,22 млн АҚШ долл., шу жумладан:

Давлат улуши – 46,08 млн АҚШ долл.;

ИТБ маблағи – 37,04 млн АҚШ долл.

Займ маблағларининг умумий қиймати 37,04 млн АҚШ долл. тенг, шулардан 32,2 млн АҚШ долл. асбоб‑ускуналар харид қилиш учун режалаштирилган.

Ҳозирги кунга қадар лойиҳа доирасида техник иқтисодий ҳисоб (ТЭР) бўйича режалаштирилган барча асбоб-ускуналарни харид қилиш учун харидлар ўтказилган ва умумий қиймати 23 млн АҚШ долл. яқин миқдордаги замонавий юқори сифатли ташҳислаш ва радиотерапия ускуналари олиб келинмоқда. Шу ўринда, барча асбоб‑ускуналар харид қилиш бўйича тендер савдолари натижасига кўра 9,2 млн АҚШ долл. яқин миқдордаги маблағлар иқтисод қилинган, ва бундан ташқари режалаштирилмаган харажатлар учун кўзда тутилган 3,37 млн АҚШ долл. миқдоридаги маблағлар бор.

Лойиҳа доирасида иқтисод қилинган маблағларнинг умумий миқдори 12,6 млн АҚШ долл. тенг.

Мазкур маблағларни самарали ишлатиш ҳисобига республика онкология хизматини ривожлантириш учун умумий қиймати 12,6 млн АҚШ долл. тенг қўшимча асбоб-ускуналар харид қилиниши режалаштирилди.

2019 йил 30 май куни ИТБнинг CRS/Asia/RHK/1169 сонли хатида 12,6 млн АҚШ долл. миқдоридаги маблағлар ҳисобига қўшимча асбоб ускуналарни харид қилиш масаласи, лойиҳа 2019 йил 31 декабр куни якунланишини ҳисобга олган холда, иккинчи босқичига ўтказилиши хақидаги таклифи олинди.

ЛАОБГ:

100007, Тошкент ш, Паркент кўч., 51

Тел./факс: (+998-71) 268 0819, 268 2539, 268 1213

e-mail: idb.onco@gmail.com


PDF форматида кўчириб олиш |