Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид... Бош сахифа

23 июля 2018

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид...

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури ижроси юзасидан

МАЪЛУМОТ

2018 йил 1 июль ҳолатига

Т/р

ДД

банди

Амалга ошириладиган тадбир

Бажариш муддати

Ижро учун масъуллар

Сарф-харажатлар

Сарф этилган маблағ

Молиялашти-риш манбалари

Бажарилган ишлар, тайёрланган ҳужжат лойиҳаси
(кимга, қачон киритилган, хат рақами ва санаси)

III. ИҚТИСОДИЁТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВА ФАОЛ ТАДБИРКОРЛИКНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ

1.

103.

Тиббий туризмни тизимли ривожлантириш, даволаш-соғломлаштириш имкониятига эга бўлган табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш чораларини кўриш.

Амалга ошириш шакли:

Чора-тадбирлар режаси.

2018 йил
30 март

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Касаба уюшмалари Федерацияси

Бажарилди.

Cоғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тиббий туризмни ривожлантириш концепцияси ишлаб чиқилди ва тасдиқланди.

Тиббиёт туризмини ривожлантириш бўлими томонидан ҳозирги кунда дунёдаги ривожланган мамлакатларнинг тиббиёт туризмига оид олиб борилаётган ишларини анализ қилинмоқда. Шунингдек, Ўзбекистонда бўлиб ўтадига халқаро туристик ярмаркаларига республикамиздаги 13 та ихтисослаштирилган илмий-амалий марказларни тиббиёт туризмига оид замонавий диагностика ва жаррохлик амалиётларини намоиш этиш мақсадида чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилмоқда

2.

118.

Аҳолини экологик тоза ва хавфсиз озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашнинг ҳуқуқий асосларини яратиш.

Амалга ошириш шакли:

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

2018 йил
20 ноябрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Инновацион ривожланиш вазирлиги,
“Ўзстандарт” агентлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Давлат ветеринария қўмитаси, Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси

Бажарилмоқда.

1. Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тегишли вазирлик ва идораларга ишчи гуруҳни ташкил этиш юзасидан мутахассислар номзодини юбориш бўйича хат юборилди (2018 йил 8 февралдаги 012-3/203-сон).

2. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 15 февралда 99-сонли буйруғи қабул қилинди. Ушбу буйруқ билан тегишли вазирлик ва идоралар томонидан берилган номзодлар асосида Идоралараро ишчи гуруҳ таркиби тасдиқланди.

3. Бугунги кунда ишчи гуруҳ томонидан “Аҳолини экологик тоза ва хавфсиз озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашнинг ҳуқуқий асосларини яратиш” бўйича концепция лойиҳаси тайёрланиб, жалб қилинган идора ва вазирликлардан таклифлар олинган.

IV. ИЖТИМОИЙ СОҲАНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ

3.

140.

Давлат томонидан ногиронлиги бўлган шахсларга бепул тақдим этиладиган протез-ортопедия буюмлари ва техник реабилитация воситалари турларини кўпайтириш ҳамда уларнинг тегишли стандартларини жорий қилиш.

Амалга ошириш шакли:

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.

2018 йил
1 апрель

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
“Ўзстандарт” агентлиги,
Молия вазирлиги,
Иқтисодиёт вазирлиги,
Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси,
Халқ таълими вазирлиги,
Мактабгача таълим вазирлиги

5,0 млрд. сўм

4,0 млрд.сўм

Давлат бюджети маблағлари

Бажарилди.

Давлат томонидан ногиронлиги бўлган шахсларга бепул тақдим этиладиган протез-ортопедия буюмлари ва техник реабилитация воситалари турларини кўпайтириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлигининг “Муҳтож шахсларни протез-ортопедия буюмлари, реабилитация техник воситалари ва кресло-аравачалар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги” қарори ишлаб чиқилиб, Молия вазирлигидан келишиш ўтказилди. Давлат рўйхатидан ўтказиш учун 2018 йилнинг 7 мартида (30/198-сон хат) Адлия вазирлигига тақдим этилди. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг “ Муҳтож шахсларни протез-ортопедия буюмлари, реабилитация техник воситалари ва кресло-аравачалар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида ”ги қарори 03.04.2018 йилда 2801-1 рақам билан рўйхатдан ўтказилди. Ижро учун жойларга юборилди.

Жами 10326 нафар муҳтож фуқароларга протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситалари етказиб берилди. Жумладан, 260 нафари протез-ортопедия буюмлари, 6215 та ногирон аравачаси, 962 та эшитиш мосламаси, 1563 та хасса ва 1326 жуфт қўлтиқ-таёқлар муҳтож фуқароларга бепул етказилди.

Бажарилмоқда.

“Протез-ортопедия буюмлари ва техник реабилитация воситалари ишлаб чиқариш давлат стандартларини ишлаб чиқиш, янгилаш хамда халқаро хужжатлар, шунингдек, ногиронлиги бўлган шахслар хуқуқлари ҳамда кафолатларини таъминлаш билан боғлик бошқа стандартлар уйгунлашуви бўйича чора- тадбирлар” режаси ишлаб чиқилиб, Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган (24.01.2018 йил, 04/1-3066). Ушбу тасдиқланган чора-тадбирларга мувофиқ тегишли ишлар амалга оширилмоқда.

4.

141.

Скрининг марказларини жиҳозлаш, дори-дармон ва тиббиёт учун зарур бўлган воситалар билан таъминлаш,
жумладан ҳар бир туман
(шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларига скрининг текширувларини ўтказиш учун 200 та юқори технологияли УЗД сканер аппаратларини етказиш.

Амалга ошириш шакли:

Амалий чора-тадбирлар.

2018 йил
1 ноябрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Молия вазирлиги

91,6 млрд. сўм

Давлат бюджети маблағлари

Бажарилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан харид қилиниши режалаштирилган 200 та юқори технологияли УЗД сканер аппаратлари техник талаблари ишлаб чиқилди ва ушбу ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигига келишиш учун киритилди (2018 йил 1 февралдагги 09-и-6/71-сонли хат).

2018 йил 6 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги томонидан техник талабларга ижобий ҳулосалар олинди.

2018 йил 16 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги томонидан тендер хужжатларига ижобий ҳулоса олинди.

2018 йил 18 май куни тендер хужжатлари тендер комиссияси мажлисида тасдикланди.

2018 йил 22 май куни тендер хужжатлари ОАВ да ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги веб-сахифасида эълон килинди.

2018 йилнинг 22 июнь куни таклифларни очиш ва баҳолаш куни этиб тайнланган эди. Лекин, 2018 йилнинг 19 июнида Ўзбекистон Республикаси Президенти қошидаги Лойиҳаларни бошқариш миллий агентлиги томонидан техник талаблар бўйича салбий ҳулоса олинди ва тендер савдолари 2018 йилнинг 6 июлигача чўздирилди.

2018 йилнинг 21 июнида техник талаблар мутахассислар томонидан ўзгартилирилиб, Лойиха агентлигига қайтадан киритилди. Ҳозирги кунда техник талабларни бўйича Лойиха агентлигининг хулосаси кутилмокда.

5.

142.

Нейросенсор карлик ёки заиф эшитадиган 150 нафар болаларда кохлеар имплантатлардан фойдаланган ҳолда операциялар ўтказиш.

Амалга ошириш шакли:

Амалий чора-тадбирлар.

Йил
давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Молия вазирлиги,
Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси

26,5 млрд. сўм

Халқаро молия институтлар ва донор мамлакатларнинг грант маблағлари, давлат бюджети маблағлари

Бажарилмоқда.

Нейросенсор карлик ёки заиф эшитадиган 150 нафар болаларда кохлеар имплантатларини Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан марказлашган тадбирлар доирасида харид қилиш учун 26,5 млрд.сўм бюджет маблағлари режалаштирилди.

Ҳозирги кунга келиб харид килинадиган товарларнинг техник талаблари ва тендер хужжатлари тайерланиб, 2018 йил 31 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигига киритилди.

2018 йил 20 июнь куни Лойиха агентлигининг салбий хулосаси олинди.

21 июнида техник талаблар мутахассислар томонидан ўзгартилирилиб, Лойиха агентлигига кайтадан киритилди. Ҳозирги кунда техник талаблар бўйича Лойиха агентлигининг хулосаси кутилмокда.

6.

143.

“Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Амалга ошириш шакли:

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

2018 йил
1 август

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ,
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,
Халқ таълими вазирлиги,
Мактабгача таълим вазирлиги,
Молия вазирлиги,
Адлия вазирлиги,
Республика болалар ижтимоий мослашув маркази

Бажарилмоқда.

“Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича идоралараро Ишчи гуруҳи тасдиқланди.

Ишчи гуруҳининг таклифлари асосида “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилиб 2018 йилнинг 5 апрелида келишувга жўнатилди. 2018 йилнинг 13 апрелида Ишчи гуруҳининг йиғилиши ўтказилиб, ишлаб чиқилган қонун лойиҳаси муҳокама этилди ҳамда Ишчи гуруҳи аъзоларига тегишли тавсия ва таклифлар берилди.

Берилган тавсия ва таклифлар асосида “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси такомиллаштирилмоқда.

2018 йилнинг 25 майида Ишчи гуруҳининг йиғилиши ўтказилиб, ишлаб чиқилган қонун лойиҳаси муҳокама этилди.

Қонун лойиҳаси муҳокама учун 20.06.2018 йилда ЯИДХП (ЕПТГУ) га жойлаштирилди.

7.

145.

Соғлиқни сақлаш муассасалари, аввало, оилавий поликлиникалар, шошилинч ва тез тиббий ёрдам муассасалари учун дори воситалари ва тиббиётга мўлжалланган буюмлар билан таъминлашни яхшилаш.

Амалга ошириш шакли:

Амалий чора-тадбирлар.

Йил
давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Молия вазирлиги

914,6

млрд. сўм

243,7

Давлат бюджети маблағлари

Бажарилмоқда.

2018 йилнинг январ-май ойларида жами дори-дармон воситалари учун 243,7 млрд.сўм, шундан ижтимоий ахамиятга эга дори-дармон воситалари учун 35,3 млрд.сўмни йўналтирилди.

8.

146.

Дори-дармонлар нархлари тўғрисидаги маълумотларни мониторинг қилишнинг ягона ахборот тизимини жорий этиш.

Амалга ошириш шакли:

Чора-тадбирлар режаси.

2018 йил
30 июнь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси,

Молия вазирлиги

1,0

млрд. сўм

Ижрочилар маблағлари

Бажарилди.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, Бош вазир ўринбосари Қ.Акмалов томонидан тасдиқланди.

(2018 йил 20 апрелдаги 08/1-505-сон)

Бугунги кунда ушбу масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди ва ўрнатилган тартибда тегишли вазирлик ва идоралар билан келишилмоқда.

9.

147.

Касалликларни олдиндан аниқлаш, уларни масофадан профилактика қилиш имконини берувчи “Ақлли тиббиёт” ва “Ягона тиббий маълумотлар маркази” концепциялари ни мавжуд шароитларга мослаштириш ва татбиқ этиш, тиббиёт муассасаларининг кадрлар салоҳиятини ва моддий-техника таъминотини яхшилаш.

Амалга ошириш шакли:

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.

2018 йил
1 декабрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Молия вазирлиги,
Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги,
Иқтисодиёт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Бажарилмоқда.

Касалликларни олдиндан аниқлаш, уларни масофадан профилактика қилиш имконини берувчи “Ақлли тиббиёт” ва “Ягона тиббий маълумотлар маркази” концепциялари ни яхшилаш мақсадида вазирликнинг 2018 йил 28 февралдаги буйруғи қабул қилинди ва ишчи гуруҳ тасдиқланди.

“Ақлли тиббиёт” ва “Ягона тиббий маълумотлар маркази” концепциялари ни ишлаб чиқишда асосий вазифа ва мақсадлар белгилаб олинган.

Бугунги кунда ишчи гуруҳ томонидан концепцияларни ишлаб чиқиш ва шароитимизга мослаштириш мақсадида халқаро маслахатчи қидирилмоқда. Шуниндек, хориж давлатларида тадбиқ этилган “Ақлли тиббиёт” ва “Ягона тиббий маълумотлар маркази” тизимларини ўрганиш мақсадида Иновация ривожлантириш вазирлиги билан келишган ҳолда шу йилнинг май ойида хорижга сафар уюштириш режалаштирилган.

Бугунги кунда ишчи гуруҳ томонидан концепцияларни ишлаб чиқилмоқда.

10.

148

Тиббиёт соҳасига хорижий мутахассисларни ва чет эл инвестициясини жалб этиш.

Амалга ошириш шакли:

Чора-тадбирлар режаси.

2018 йил
1 апрель

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси,
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,
Иқтисодиёт вазирлиги,
ТИВ, ИИВ

Бажарилди.

Тиббиёт соҳасига хорижий мутахассисларни ва чет эл инвестициясини жалб этиш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.

2018 йилнинг январ-апрель ойларида Россия, Украина, Озербайжон, Беларусия, Қозоғистон, Шимолий Корея, Япония, Германия, Израиль, Франция, Хитой, Индия ва Грузия давлатларидан 250 дан ортиқ шифокорлар Ўзбекистонга ташриф буюрди. Ушбу ташрифлар доирасида Республика марказлари ва шифохоналарида 200 дан отриқ жаррохлик амалиётлари ўтказилди ва 650 дан ортиқ беморлар кўрикдан ўтказилди. Шу билан бирга 100 дан ортиқ семинарлар ва маърузалар ташкил қилинди.

Ўзбекистонда кардиожаррохлик марказини яратиш учун «Medanta Medicity» ва «Jalol Murari Lai» компаниялари иштирокида 2,5 миллион долларлик тармоқ графикаси ишлаб чиқилди.

Кардиожаррохлик марказини қуриш учун мўлжалланган лойиха сметаси таёрланди. 60 минг долларга ускуналар сотиб олинди;
Хусусий клиникани жихозлаш МЧЖ «Юлдашев номли МДМ».ва.«Artemis Hospital »компаниялар иштирокида 400минг долларни ташкил қилди Тармоқ графикаси ишлаб чиқилди. Хозирда янги корпус учун 7 қавватли бино қурилмоқда. Қурилиш учун 1 миллиард 900 миллион сўм миқдорда кредит олинди.
Диагностика маркази «Мехригиё Махсар» ва «Medmex Hospitality» корхоналари ёрдамида 300 минг долларлик тиббиёт ускуналари биллан таминланди. Тармоқ графикаси ишлаб чиқилди.

2018 йилнинг январь ойида диагностика маркази учун 35минг долларлга диагностика ускуналари олинган.

2018 йилда Нукус ва Тошкент шахарларида 600 та бемор учун 9000 минг долларлик хайрия маслахати ва даволаш тадбирлари ўтказилди, шунингдек 1000 минг долларлик Нукус ва Тошкент шахарларида 2 та ўқув семинари ўтказилди.

11.

149

Аҳолини арзон нархдаги дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш имконини берувчи Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2 мингта ижтимоий дорихоналарини ташкил этиш.

Амалга ошириш шакли:

Идоравий ҳужжат.

2018 йил
30 апрель

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,
Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давархитектқурилиш қўмитаси

500,0

млрд. сўм

600,0

млрд. сўм

Ташаббускорлар маблағлари

Бажарилди.

Ижтимоий дорихоналарини жойлашувини аниқлаш бўйича вазирликнинг 2018 йил 17 февралдаги 104-сонли буйруғи қабул қилинди.

Буйруқда ишчи гуруҳ таркиби, дорихона мезони тасдиқланди.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шахрида 2222 та ижтимоий дорихоналар ташкил этиш режалаштирилган. Бугунги кунга келиб, “Дори-дармон” ва унинг филиаллари томонидан ҳудудларда 2078 та ижтимоий дорихоналарнинг фаолияти йўлга қўйилди, 2018 йилда яна 144 та дорихоналар ташкил этилади.

ҚВП мавжуд бўлмаган тоғли, олис масофадаги етиб бориш қийин ҳудудлар аҳолисига махсус автотранспорт воситалари билан дори воситалари ва тиббий буюмлар етказиб берилади.

Жумладан. хозирги кунда 13 та “Исузи” ва 100 та “Дамас” автомашиналари базасида республиканинг чекка ва олис ҳудудларида ижтимоий дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминланмоқда.

12.

150

Барча ҳудудларда ҳомиладор, ёш болали аёллар ва чақалоқларга кўрсатилаётган перинатал ёрдамни такомиллаштириш, оналар ва болаларга кўрсатиладиган тиббий ёрдам сифатини ошириш.

Амалга ошириш шакли:

Амалий чора-тадбирлар.

Йил
давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Молия вазирлиги,
Иқтисодиёт вазирлиги,
Давархитектқурилиш қўмитаси

8,7 млн.
АҚШ доллари

Халқаро молия институтлари маблағлари

Бажарилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 29 майдаги 262/1-сонли буйруғи қабул қилинди.

Мазкур буйруқга мувофиқ 46 туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари туғруқхона бўлимларида II даражали туғруқ бўлимлари ташкил этилди.

Янгидан ташкил қилинган туманлараро II даражали туғруқ бўлимларининг ходимлари “Янги туғилган чақалоқларни реанимацияси ва парваришлаш” - жами 524 мутаҳассилар ўқув тренингларда уқитилди (2017й. 24 ноябр 11-02/397, 2017й. 26 октябр 11-02/349-сонли кўрсатма хатлар асосида).

Туманлараро туғруқ бўлимларини зарур асбоб-ускуналар билан таъминланиши таклифи киритилди.

13.

151

793 та қишлоқ оилавий поликлиникасини замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан таъминлаш.

Амалга ошириш шакли:

Амалий чора-тадбирлар.

Йил
давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Молия вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси

5,0 млн.
АҚШ доллари

Осиё тараққиёт банкининг имтиёзли кредит маблағлари

Бажарилмоқда.

Осиё тараққиёт банки консультанти томонидан лойиҳа смета хужжатлари ва лойиҳа доирасида харид қилиниши режалаштирилган асбоб-ускуналар техник талаблари тайёрланмоқда.

2018 йил 16 апрелда Соғлиқни сақлаш вазирлигига Осиё тараққиёт банкининг (ОТБ) консультанти томонидан тайёрланган лойиҳанинг дастлабки техник-иқтисодий ҳисоб-китоби тақдим этилди.

Лойҳаолди ишларини ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш учун Осиё тараққиёт банки томонидан, лойиҳани тайёрлаш учун ажратилган грант маблағлари ҳисобидан маҳаллий маслахатчилар жалб килинди.

Хозирги кунда махаллий маслахатчилар лойиханинг техник-иқтисодий ҳисоб-китобини ишлаб чиқиш ишларини олиб бормоқдалар.

14.

152.

Шифокорнинг касбий хатосини аниқлашнинг таъсирчан тизимини жорий этиш.

Амалга ошириш шакли:

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

2018 йил
30 март

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,
Адлия вазирлиги, ИИВ,

Бош прокуратура, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги

Бажарилди.

Вазирлар Маҳкамасининг “Тиббиёт ташкилотлари врачларининг касбий фаолиятини ўрганиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 2018 йил 18 июндаги ВМҚ-456-сонли қарори қабул қилинди.

15.

153

Илғор хорижий тажриба асосида тиббий суғурта механизмларини босқичма-босқич жорий этиш бўйича концепция ишлаб чиқиш.

Амалга ошириш шакли:

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

2018 йил
1 апрель

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Молия вазирлиги,
Иқтисодиёт вазирлиги,
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,
Инновацион ривожланиш вазирлиги

Бажарилди.

Ўзбекистон Республикасида тиббий суғурта механизмларини босқичма-босқич жорий этиш бўйича Концепция лойиҳаси ва ушбу Концепцияни тасдиқлашни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 19 февралдаги 06-14-86-рақамли хати билан келишиш учун манфаатдор вазирликлар ва идораларга тақдим этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қошидаги Лойиҳаларни бошқариш миллий агентлиги, Инновация вазирлиги, Молия вазирлигининг таклифлари инобатга олинган ҳолда қайта ишлаб чиқилди.

Бугунги кунга қадар қарор лойиҳаси Ахборот технолагиялари, Инновация, Врачлар ассоциацияси, Профессионал суғурта иштирокчилари ассоциацияси ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирликлари билан келишилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 29 мартдаги 06-4/130-сонли хати билан Ўзбекистон Республикаси бош Прокуратурасига ҳамда 06-4/129-сонли хати билан Лойиҳаларни бошқариш миллий агентлигига келишиш учун тақдим этилди.

Ўзбекистон Республикасида тиббий суғурта механизмларини босқичма-босқич жорий этиш бўйича Концепция лойиҳаси ва ушбу Концепцияни тасдиқлашни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 4 апрелдаги хати билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилди.

16.

154.

Соғлиқни сақлаш тизимидаги даволаш-профилактика муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини амалга ошириш.

Амалга ошириш шакли:

Амалий чора-тадбирлар.

Йил
давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги,
Давархитектқурилиш қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

803,6 млрд.сўм

293,8 млрд.сўм

Таълим ва тиббиёт муассасаларини моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари

Бажарилмоқда.

Жорий йилда 310 та тиббиёт муассасаларида 803,6 млрд.сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилиши кўзда тутилди.

Бугунги кунда, 293,8 млрд. сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилиб, 285,6 млрд. сўм маблағ молиялаштирилган.

17.

155.

Давлат санитария-эпидемиология назорати марказларининг санитария-гигиена лабораторияларини замонавий жиҳозлар билан таъминлаш.

Амалга ошириш шакли:

Амалий чора-тадбирлар.

Йил
давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Молия вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси

6 млн.
АҚШ доллари

Ислом тараққиёт банкининг кредит маблағлари

Бажарилмоқда.

Лойиҳа доирасидаги 14 турдаги асбоб-ускуналарни харид қилиш бўйича 2018 йил 16 январида тендер савдолари бўлиб, келиб тушган таклифлар лойиҳа консультанти ва тегишли бош мутахассислар томонидан баҳоланган. Баҳолаш ҳисоботи, Давлат инвестиция қўмитасига изоҳлари билан, Президент қошидаги Лойиҳаларни бошқариш миллий агентлигига киритилган (29.05.2018 йилдаги хат).

Лойиҳаси доирасидаги қолган 6 турдаги асбоб-ускуналарни тендер ҳужжатлари ва спецификациялари экспертлар томонидан тайёрланиб, ССВнинг Илмий техник кенгаши билан келишилган, Лойиҳаларни бошқариш миллий агентлигига экспертизага кириитиш жараёнида.

18.

157.

Соғлиқни сақлаш соҳасида бактериология ва паразитология бўйича мутахассисларнинг билимларини ошириш ва юқори технологияли тиббиёт асбоб-ускуналарида ишлаш бўйича Жанубий Кореяда малака оширишни ташкил этиш, шунингдек, Навоий, Наманган, Қашқадарё ва Бухоро вилоятларида бактериология ва паразитология лабораторияларини жиҳозлаш.

Амалга ошириш шакли:

Амалий чора-тадбирлар.

Йил
давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
ТИВ, Иқтисодиёт вазирлиги,
Молия вазирлиги

400 минг
АҚШ доллари

KOICA гранти асосида

Бажарилмоқда.

1. КОИКА Халқаро ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонасининг 2018 йил
15 январдаги К-18-2-8-сонли мурожаатига асосан, Корея Республикаси мутахассислари томонидан 28 январдан 18 февралга қадар (ССВнинг 29.01.18й., 012-5/124-сон хатига асосан) Республика ДСЭНМ, Навоий, Наманган, Қашқадарё ва Бухоро вилоятлари ДСЭНМ бактериология ва паразитология лабораторияларига олиб келинган 1,5 млн.АҚШ доллар қийматидаги замонавий ускуналардан фойдаланиш самарадорлиги ўрганилди (20.02. 2018 03-7/1398).

Халқаро мустақил экспертлар томонидан Грантнинг бажарилиши ўрганилиши режалаштирилган бўлиб, масъул раҳбарлар билан аудиторлар томонидан ўрганиладиган масалалар бўйича суҳбатлар ўтказилди.

Навоий, Наманган, Қашқадарё ва Бухоро вилоятларида бактериология ва паразитология лабораториялари Шунингдек, 2018 йилнинг 3-чорагида юқорида қайд этилган лабораторияларга олиб келинган замонавий ускуналар учун 200 минг АҚШ доллари миқдорида реагентлар ва бошқа сарфланувчи воситалар харид қилиниши ҳамда лаборатория ходимларини замонавий ускуналардан фойдаланиш бўйича билим савияси ошириш мақсадида қўшимча ўқув семинарлари ўтказилиши учун 200 минг АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратилиши режалаштирилган.

19.

158.

Миллий эмлаш жадвалини такомиллаштириш ва эмлаш учун янги вакциналарни (шол касаллиги ва бачадон бўйни саратонига қарши) татбиқ этиш.

Амалга ошириш шакли:

Амалий чора-тадбирлар.

Йил
давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги

6,9 млн.
АҚШ доллари

12,2 млн.
АҚШ доллари

Халқаро молия институтларининг грант маблағлари

Бажарилмоқда.

1. Миллий эмлаш жадвалини такомиллаштириш ва эмлаш учун янги вакциналарни (шол касаллиги ва бачадон бўйни саратонига қарши) татбиқ этиш мақсадида, Молия вазирлигига 2017 йил
24 ноябрдаги 012-2/2490-сонли хат орқали ҳисоб-китоб қилиниб, тегишли маблағ ажратиш масаласида хат юборилди.

2. 2018 йил 12 январда сўралган маблағ 100 фоиз (100 млрд.) конвертация қилиниб, ЮНИСЕФ Копенгаген ташкилотига ўтказиб берилди.

3. Вакциналар 2018 йилнинг
январдан бошлаб Республикага келиши бошланди. Бу борада (движение вакцин)ойлик мониторинги олиб борилмоқда. Вирусли гепатит В ва БЦЖ вакцинасини келиши кутилмоқда.

4. Шол касаллигига қарши инактивлаштирилган вакцина 2018 йил 4 майдан бошлаб республика бўйича 4 ойлик болаларни эмлаш ишлари бошланган ва 6 ойнинг якуни бўйича 300мингта болалар ИПВ вакцинаси билан эмланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 30 январдаги 012-02/133-сонли кўрсатма хати асосида, 2018 йил 9-10 феврал кунлари ЖССТ билан биргаликда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мутахассисларидан иборат 2 кунлик семинар кенгаш ўтказилди ва ушбу семирарлар вилоятларда ва туманларда ўтказиш 2018 йил 20 апрелгача режалаштирилган. Шунингдек, 012-2/237-сонли кўрсатма хат билан чора- тадбирлар режаси вилоятларга тарқатилди.

2018йил 23-28 апрель кунлари ЮНИСЕФ ва ЖССТ билан биргаликда Прес конференция ўтказилди барча вилоятларда ушбу ИПВ вакцинасини эмлаш жараёнига тайёргарлик кўриш, ИПВ вакцинасини қабул қилиб жойларга етказиш белгиланди. 4 майдан бошлаб ИПВга эмлаш жараёни бошланди.

5. Республикада эмлаш жадвалига янги вакциналарни тадбиқ қилиш муносабати билан, умумий амалиёт шифокорлари ва вакцинаторларни “ Хавфсиз иммунизация” сохасида малакасини ошириш ва уларни сертификация қилиш борасида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 18 январдаги 012-02/68-сонли кўрсатмаси орқали Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ССБ бошлиқлари ҳамда ДСЭНМ бош врачларига топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

ЖССТ ва ГАВИ ташкилотига ВПЧ вацинасига бўлган эхтиёж топширилди.Республикада Самарқанд, Бухаро, Жиззах, Сирдарё, Тошкент вилояти, Сурхандаре ва Қашқадарё вилоятларида 8 мингдан ортиқ врач педиатр,УАШ ва вакцинаторлар Хавфсиз иммунизациядан тайёргарликдан утказилиб ЖССТнинг сертификатлари берилди. Ишчи грух томонидан Эмлашдан сунги асоратлар бўйича методик қуллана тайёрланди ва регламентацион советдан ўтказилди. Вилоят омборхоналарининг қурилиши давом этмоқда Хозирда Жиззах ва Навой вилоятларини ўурилиши тугалланди ва ЮНИСЕФ ташкилоти томонидан музлаткич хоналар олиб келиниб ўрнатилди.

Июль ва август ойларида ЖССТ билан биргаликда ИПВ вакцинасини жойларда қўлланилиши юзасидан мониторинг ўтказиш режалаштирилган. Юнисеф ташкилоти томонидан эса Наманган ва Сирдарё вилоятларида эмлашни сифати ва хақонийлиги ўрганилмоқда.

20.

159.

ОИВ инфекциясини даволаш ва махсус профилактикаси учун ретровирусга қарши препаратлар билан таъминлаш.

Амалга ошириш шакли:

Амалий чора-тадбирлар.

Йил
давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Республика ОИТСга қарши курашиш маркази

2,4 млн.
АҚШ доллари

Давлат бюджети маблағлари

Бажарилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 10 январдаги 012-8/29 сонли хати билан бюджет хисобидан олинадиган АРТ дори воситаларини харид килиш буйича ҳисоб-китоблар Молия вазирлигига такдим этилди.

Молия вазирлигининг 12/287 сонли хати (27.02.18й.) билан тегишли маблағ ажратилганлиги маълум қилинди ва 12 апрель куни маблағ ССВ ҳисобига ўтказилди Ўрнатилган тартибга мувофиқ, 100 минг АҚШ.долл. ортиқ барча савдолар Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони қошидаги Лойиҳаларни бошқариш миллий агентлиги билан келишилишини инобатга олиб, АРВ препаратларни ҳариди бўйича маълумот тайёрлаб агентликга кўриб чиқиш ва келишиш учун киритилди. 22 июн холатига барча талабномаларга қўл қўйиди ва ВМга тадбиқ этилди.

21.

160.

160. Фуқароларга психиатрия ёрдами кўрсатиш, шу жумладан руҳий-асаб касалликларни профилактика қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш.

Амалга ошириш шакли:

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

2018 йил
20 апрель

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Бош прокуратура,
Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги,
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,
ТИВ, ИИВ,
Олий суд

Бажарилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 мартдаги “Психиатрия ёрдами кўрсатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3606-сонли қарори қабул қилинди.

22.

161.

161. Аҳоли демографиясини чуқур таҳлил қилиш асосида туғиш ёшидаги аёлларнинг соғлиғини яхшилаш, уларнинг ижтимоий фаоллигини кучайтириш ва бандлигини таъминлаш бўйича тарғибот тадбирларини амалга ошириш.

Амалга ошириш шакли:

Амалий чора-тадбирлар.

Йил
давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги , Хотин-қизлар қўмитаси,
“Оила” илмий-амалий маркази

Ҳисоб китоблар асосида

Давлат бюджети маблағлари

Бажарилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирининг 2018 йил 25 январдаги 55-сонли буйруғига асосан ҳамда туғиш ёшдаги аёлларнинг соғлигини муҳофаза қилиш ва мустаҳкамлаш борасида ишлаб чиқилган чора-тадбир режаси ижроси юзасидан соғлиқни сақлаш тизими соҳа мутаҳассислари томонидан 2018 йил 6 ой давомида қуйидаги ишлар амалга оширилди:

Туғиш ёшидаги аёллар соғлигини муҳофаза қилиш ва мустаҳкамлаш борасида соғлом турмуш тарзи асослари, жумладан соғлом овқатланиш, жисмоний фаоллик, зарарли одатларга қарши кураш ҳамда юқумли ва юқумсиз касалликлар профилактикаси бўйича: 182 та тадбир олий ўқув юртларида, 4702 та тадбир коллеж ва лицейларда, 7505 та тадбир мактабларда, 3932 та тадбир талабалар турар жойларида, 68725 та тадбир маҳаллаларда мазкур мавзу бўйича ўтказилди.

Аҳоли ўртасида 33205 та буклет, 36248 та эслатма, 2560 та плакатлар тарқатилди ва 227 маротаба видеороликлар намоиш этилди.

Туғиш ёшидаги аёллар саломатлигини асраш, туғма ва ирсий касалликларни олдини олиш борасида: 123 та тадбир олий ўқув юртларида, 2080 та тадбир коллеж ва лицейларда, 2587 та тадбир мактабларда, 3216 та тадбир талабалар турар жойларида, 20824 та тадбир маҳаллаларда мазкур мавзу бўйича ўтказилди.

Ижтимоий тармоқлар (сайт:Sixat-salomatlik.uz, Facebook:НИИ общественного здоровья и организации здравоохранения, Telegram: НИИ общественного здоровья и организации здравоохранения)да Соғлом турмуш тарзи асослари, юқумли ва юқумсиз касалликлар профилактикаси хамда аёллар соғлигини муҳофаза қилиш, мустаҳкамлаш мавзуларида, махсус саҳифалар ва рукнлар ташкиллаштирилиб уларни замонавий, асосли маълумотлар билан таъминланмоқда.

Оммавий ахборот воситаларидан: марказий ва маҳаллий телевидениеларда –193 та кўрсатувлар, 913 та радиоэшиттиришлар, республика газеталарида 132 та мақолалар чоп этилди.


PDF форматида кўчириб олиш |