Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

“Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури доирасида Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида 2015 йилнинг 9 ойида амалга оширилган ишлар Бош сахифа

02 октября 2015

“Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури доирасида Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида 2015 йилнинг 9 ойида амалга оширилган ишлар

“Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастурининг бевосита Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъул этиб белгиланган “Нуронийлар ҳамда ёши улуғ инсонларга тиббий ва ижтимоий хизмат кўрсатиш даражаси ва сифатини ошириш, тизимли соғломлаштиришни ташкил этиш, профилактик тадбирларни кенгайтириш, кўз ва эшитиш органлари, таянч-ҳаракат тизими ва қон-томир касалликларини даволашнинг замонавий усуллари билан қамраб олиш, кекса ва ногиронларни реабилитациянинг техник ва бошқа ёрдамчи воситалари билан таъминланишини, шу жумладан имтиёзли асосда таъминотини ошириш, кекса инсонларга хизмат кўрсатишга ихтисослашган санатор-соғломлаштириш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш муассасалари моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш” номли III бўлими ижроси юзасидан ҳисобот даврида қуйидаги ишлар амалга оширилди.

Жумладан, қарияларда сурункали, яширин кечувчи ва илгари аниқланмаган касалликларни эрта аниқлаш, мавжуд касалликлари асоратланишини олдини олиш йўли билан касалликлар профилактикасини кучайтириш мақсадида туман (шахар) тиббиёт бирлашмалари кўп тармоқли марказий поликлиникаларининг 7-9 нафар тор мутахассислари (невролог, оториноларинголог, офтальмолог ва бошқалар) ҳамда ҚВП, оилавий поликлиникаларнинг умумий амалиёт шифокорларидан иборат гуруҳлар томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи қариялар чуқурлаштирилган тиббий кўриклардан ўтказилмоқда.

2015 йилнинг 9 ойида жами 7 маротаба “Ҳеч ким меҳр-эътибордан четда қолмасин” шиори остида республика қишлоқ туманларининг узоқ ва етиб бориш қийин ҳудудларида жойлашган қишлоқ врачлик пунктларига бириктирилган 205 мингдан зиёд қариялар республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари ва тиббиёт олий ўқув юртларининг 300 нафардан зиёд етакчи мутахассислари иштирокида чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Уларнинг 150935 нафари амбулатор шароитда, 16709 нафари туман ва вилоят шифохоналарида, 2284 нафари республика даволаш-профилактика муассасаларида даволаниши назоратга олинди.

2015 йил 1 январга қадар 7 та йўналиш (терапия, хирургия, неврология, офтальмология, ЛОР, кардиология, урология) бўйича жами 73399 нафар уруш фахрийлари (шундан 3251 нафар уруш ногиронлари) чуқурлаштирилган тиббий кўриклардан ўтказилди. Тиббий кўриклар натижасида фахрийларнинг 99%ида турли касалликлар аникланиб, 35515 (48,4%) нафари амбулатор, 6230 нафари (8,5%) стационар, 31650 нафари (48,4%) уй шароитида соғломлаштирилди, 21194 нафарига (28,9%) санатор-курорт шароитида соғломлаштиришга тавсиялар берилди.

Хисобот даврида жами 70563 нафар уруш ногирони, қатнашчилари хамда меҳнат фронти фахрийлар тиббий кўрикдан ўтказилиб, 35367 нафари (50,1%) амбулатор шароитда, 6340 нафари (9,0%) стационарда, 22512 нафари (31,9%) уйдаги стационарда соғломлаштирилди, 6344 нафарига санаторияларга тавсия берилди.

Жумладан, кексаларни тиббий кўрикдан ва текширувлардан ўтказиш учун республика ихтисослаштирилган ва илмий-амалий марказларида, илмий-тадқиқот институтлари ва олий ўқув муассасалари клиникаларида 97 та маҳорат дарслари ўтказилиб, 5910 нафар кексаларга юқори технологияли ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатилди. Шу билан бирга ҳудудий тиббиёт муассасалари амалиётига диагностика ва даволашнинг 70 та янги усулларини жорий этган ҳолда 400 та кўргазмали мураккаб жарроҳлик операциялари ўтказилди, 14217 нафар кексаларга вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказларида юқори малакали тиббий ёрдам кўрсатилди.

Қариялар учун юқори технологияли диагностика ва даволаш усулларидан фойдаланиш имкониятини ошириш мақсадида республика ихтисослаштирилган ва илмий-амалий тиббиёт марказларида, клиникаларида, вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказларида 160 нафар беморда йирик бўғимларда реконструктив-тиклаш операциялари, 850 нафар беморда умуртқа поғонаси касаллигида консерватив терапевтик даволаш, 660 нафар беморда юрак-тож артерияларини стентлаш, 83 нафар беморда аорто-коронар шунтлаш, 845 нафар беморда катаракта билан ва 435 нафар беморда глаукома билан кўзни сақлаб қолувчи операциялар, 605 нафар беморда пешоб тош касаллиги, простата бези аденомаси ва саратони касаллигида кам инвазив урологик операциялар, 155 нафар беморда қандли диабетнинг асорати сифатида юзага келган қон томирлари касалликларида юқори технологияли операциялар, 245 нафар беморда ЛОР тизими касалликларини эрта аниқлаш мақсадида эндоскопик ва отомикроскопик текширув усуллари, 135 нафар синусит касаллигига чалинган беморда кам инвазив эндоскопик операциялар амалга оширилди.

“Дори-дармон” АК ҳомийлик маблағлари ҳисобига 8000 нафар ёлғиз пенсионерлар, 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти қатнашчилари 20 турдаги оғриқсизлантирувчи воситалар, гипотензив препаратлар ва бошқалардан иборат махсус дори-дармон йиғмалари (аптечкалар) билан бепул таъминланди.

Шахсларнинг айрим гуруҳларини амбулатория шароитида даволаниш учун дори воситалари билан имтиёзли (бепул) таъминлаш тартибини такомиллаштириш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2015 йил 28 апрелдаги 26/34-сонли қарори билан амбулаторияда даволанишда имтиёзли таъминлаш учун мўлжалланган дори воситаларининг рўйхатига 8 турдаги дори воситалари қўшимча киритилди ва тегишли қарор 2015 йил 30 апрелда Адлия вазирлигидан 2522-1 рақам билан руйхатдан ўтказилди.

Ижтимоий ҳимояга мухтож қариялар орасида юқумли касалликларни олдини олиш мақсадида мурувват ёрдами орқали қабул қилинган 107,8 минг АҚШ долл. тенг бўлган 15 минг доза гриппга қарши ва 3,5 млн. АҚШ долл. тенг бўлган 1,5 млн. доза гепатит Вга қарши вакциналар Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шахар ва вилоятлар ДСЭНМларига тарқатилди. 23 мартдан 1 апрелгача 1-тур, 23 апрелдан 1 майгача 2-тур ва 23 июндан 1 июлгача 3-тур билан кекса ёшдаги фукаролар гепатитнинг В турига карши 100% эмланди. Қолган 1.500 минг доза вакцина тиббиёт коллеж, лицей студентларини вирусли гепатитнинг В турига қарши сентябр-декабрь ойларида эмлаш учун режалаштирилган. 2-тур билан 18 сентябрга қадар 61,2% контингент эмланди, эмлаш ишлари давом этмоқда.

Турли ёш гуруҳларида (60-70 ёш, 70-80 ёш, 80-90 ёш, 90-100 ёш ва 100 ёшдан катта) овқатланиш, соғломлаштириш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш борасида “Соғлом қарилик” бўйича қўлланма ҳамда “Бахтли кексалик ҳар бир инсонга насиб этсин!”, “Жисмоний фаоллик соғлом кексалик”, “Соғлом кексалик гашти”, “Кексаларда тўғри ва соғлом овқатланиш”, “Кекса ёшда қандай қилиб соғлом бўлиш мумкин”, “Кексаларнинг ёшларни тарбиялашдаги ўрни” мавзусидаги 81мингта буклетлар ва 13788 та эслатмалар тарқатилди.

Аҳолини, шу жумладан кекса ёшдаги шахсларни бойитилган ун ва йодланган туз билан таъминлаш йўли билан овқатланишни яхшилаш ва микронутриент етишмовчилиги профилактикаси бўйича дастурни амалга ошириш борасида жорий йилда Германиянинг “Muhlenchemie GmbH & Co. KG.” компаниясидан унни бойитиш учун 140 тонна витамин минерал аралашма (примекс) сотиб олинди. Хисобот даврида республика бўйича “Ўздонмаҳсулот” АКнинг унни ишлаб чиқариш корхоналари, шу жумладан хусусий тегирмонлар томонидан 1,1 млн. тоннага яқин минераллар ва витаминлар билан бойитилган I сорт ун аҳолига етказиб берилди.

Ош тузни йодлаш учун конкурс танлови асосида Хиндистоннинг "G.Amphray" фирмаси билан 62,3 минг АҚШ долл. тенг бўлган 2500 кг калий йодатни сотиб олиш бўйича шартнома тузилди ва ТИАИСВда 15 апрелда руйхатдан ўтди. Ҳозирги кунда маблағ конвертацияси кутилмоқда.

Кекса ва қари беморларга Тошкент тиббиёт академияси клиникалари, вилоят марказлари ва Нукус шаҳар тиббиёт бирлашмалари базасида паллиатив даволашнинг махсус бўлимлари ташкиллаштириш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2015 йил 1 апрелдаги 135-сонли буйруғи чиқарилди. Хозирги кунда Тошкент тиббиёт академияси 1- ва 3- клиникаларида “хоспис” бўлимлари ташкил этилди.

Дастурнинг соғлиқни сақлаш соҳасига тегишли 3-бўлим бўйича 2015 йилда жами 139,6 млрд. сўм ва 29,7 млн. АҚШ долл. миқдоридаги маблағлар ўзлаштирилиши кўзда тутилган, хисобот даврида 73,5 млрд. сўм (52,6%) ва 17,9 млн. АҚШ долл. (60,0%) маблағ ўзлаштирилди.


PDF форматида кўчириб олиш |