Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар
Уйда қолинг! Оставайтесь дома!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ТОШКЕНТ ШАҲРИДА 35 НАФАР БЕМОР ТУЗАЛДИ, ЖАМИ СОҒАЙГАНЛАР СОНИ 2407 НАФАРНИ ТАШКИЛ ҚИЛМОҚДА Бош сахифа

21 мая 2020

Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ТОШКЕНТ ШАҲРИДА 35 НАФАР БЕМОР ТУЗАЛДИ, ЖАМИ СОҒАЙГАНЛАР СОНИ 2407 НАФАРНИ ТАШКИЛ ҚИЛМОҚДА

Пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 31 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 4 нафар, жами 35 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор бутунлай соғайди ва реабилитацияга кузатилди.

Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан соғайганларнинг 10 нафари коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. Қолган 21 нафари эса чет элдан келган ва карантинга олинган. Уларда коронавирус инфекцияси аниқлангач, клиникага ётқизилган. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, тузалганларнинг 11 нафари Тошкент шаҳридан, 5 нафардан Самарқанд ва Тошкент вилоятларидан, 3 нафардан Наманган ва Фарғона вилоятларидан, 2 нафари Бухоро вилоятидан, 1 нафари Хоразм вилоятидан ва яна 1 нафари Тожикистон Республикасидан. Беморлардан 24 нафари эркак, 7 нафари аёллардир. Улар орасида энг ёши каттаси 76 ёшли отахон бўлса, энг ёши кичиги 2019 йил туғилган бола.

Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида тузалганлар 1 нафардан Тошкент, Сирдарё, Наманган вилоятлари ва Тожикистондан. Соғайганларнинг 3 нафари (эркаклар) узоқ масофага қатновчи юк автомашина ҳайдовчилари бўлиб, Россиядан келишган, 1 нафари (аёл) эса касалликни коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали юқтириб олган. Улардан энг ёши каттаси 48 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 30 ёшда.

Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар 813 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 848 нафарга етди.

Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 2407 нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.