Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар
Уйда қолинг! Оставайтесь дома!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги: САМАРҚАНДДА 3 НАФАР БЕМОР ТУЗАЛДИ ВА ЖАМИ СОҒАЙГАНЛАР СОНИ 2372 НАФАРГА ЕТДИ Бош сахифа

20 мая 2020

Соғлиқни сақлаш вазирлиги: САМАРҚАНДДА 3 НАФАР БЕМОР ТУЗАЛДИ ВА ЖАМИ СОҒАЙГАНЛАР СОНИ 2372 НАФАРГА ЕТДИ

Самарқанд вилоятида 3 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор тузалди ва реабилитацияга кузатилди.

Тузалиб чиққанларнинг 1 нафари 47 ёшли эркак, 2 нафари эса 43 ёшли ва 42 ёшли аёллар бўлиб, барчаси коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. Уларнинг барчаси Самарқанд вилоятидан.

Самарқанд вилоятида шу пайтга қадар 175 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда уларнинг сони 178 нафарга етди.

Шундай қилиб, бугуннинг ўзида 34 нафар бемор тузалиб, айни пайтда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 2372 нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.