Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар
Уйда қолинг! Оставайтесь дома!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ХОРАЗМ 2 НАФАР, СУРХОНДАРЁДА ЭСА ОХИРГИ БЕМОР СОҒАЙДИ Бош сахифа

20 мая 2020

Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ХОРАЗМ 2 НАФАР, СУРХОНДАРЁДА ЭСА ОХИРГИ БЕМОР СОҒАЙДИ

Хоразм вилоятида 2 нафар, Сурхондарё вилоятида эса 1 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор тузалди ва реабилитацияга кузатилди.

Хоразм вилоятида тузалиб чиққанларнинг бири 49 ёшли эркак бўлиб, Россиядан чартер рейс билан келган ва карантинга олинган. Касаллик аниқлангач, шифохонага ётқизилган. Иккинчиси эса 39 ёшли эркак бўлиб, касалликни коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда юқтириб олган.

Вилоятда шу пайтга қадар 228 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда уларнинг сони 230 нафарга етди. Шундай қилиб, ҳозирда Хоразмда 3 нафар бемор даволанмоқда.

Сурхондарё тузалиб чиққан 33 ёшли эркак касалликни коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда юқтириб олган. Таъкидлаш жоизки, у ҳозирча вилоятдаги охирги бемор бўлиб, жами ушбу ҳудудда 43 нафар бемор коронавирус инфекциясидан фориғ бўлди. Ҳозирча вилоят COVID-19 дан ҳоли ҳудудлар (Жиззах, Қашқадарё ва Фарғона вилоятлари) сафига қўшилди.

Айни пайтда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 2369 нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.