Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар
Уйда қолинг! Оставайтесь дома!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ТОШКЕНТ ШАҲРИДА ЯНА 17 НАФАР БЕМОР ТУЗАЛДИ, ЖАМИ СОҒАЙГАНЛАР СОНИ 2366 НАФАРГА ЕТДИ Бош сахифа

20 мая 2020

Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ТОШКЕНТ ШАҲРИДА ЯНА 17 НАФАР БЕМОР ТУЗАЛДИ, ЖАМИ СОҒАЙГАНЛАР СОНИ 2366 НАФАРГА ЕТДИ

Бугун пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 14 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 3 нафар, жами 17 нафар бемор бутунлай соғайиб, реабилитацияга кузатилди.

Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида тузалганнинг 7 нафари эркак, 7 нафари аёллардир. Уларнинг 6 нафари чет элдан (4 нафари Тожикистондан, 1 нафари БААдан, 1 нафари эса Россиядан) келган ва карантинга олинган. Коронавирус аниқлангач, клиникага ётқизилган. Қолган 8 нафари эса коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, 6 нафари Тошкент вилоятидан, 2 нафардан Тошкент шаҳри, Хоразм, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларидан. Беморлар орасида энг ёши каттаси 44 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 2019 йилда туғилган қизалоқдир.

Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг барчаси эркак (38 ёш, 40 ёш ва 47 ёш). Улардан 2 нафари Фарғона вилоятидан бўлиб, Қозоғистондан келган ва карантинга олинган. Коронавирус аниқлангач, клиникага ётқизилган. 1 нафари эса Тожикистон фуқароси бўлиб, узоқ масофага қатновчи юк автомашина ҳайдовчиси ҳисобланади. Ҳозирда уларнинг барчаси касалликдан фориғ бўлди.

Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар 796 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 813 нафарга етди.

Айни пайтга қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 2366 нафарни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.