Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар
Уйда қолинг! Оставайтесь дома!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги: БУГУН ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНДА 6 НАФАР БЕМОР СОҒАЙДИ ВА РЕАБИЛИТАЦИЯГА КУЗАТИЛДИ Бош сахифа

20 мая 2020

Соғлиқни сақлаш вазирлиги: БУГУН ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНДА 6 НАФАР БЕМОР СОҒАЙДИ ВА РЕАБИЛИТАЦИЯГА КУЗАТИЛДИ

Қорақалпоғистон Республикасида 6 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор тузалди ва реабилитацияга кузатилди.

Тузалиб чиққанларнинг барчаси эркак бўлиб, Россиядан келган ва карантинга олинган. Касаллик аниқлангач, шифохонага ётқизилган. Соғайганларнинг 3 нафари Бухоро вилоятидан, 2 нафари Хоразм вилоятидан, 1 нафари эса Навоий вилоятидан. Улар орасида энг ёши каттаси 48 ёшда бўлса, энг кичиги 21 ёш.

Қорақалпоғистон Республикасида шу пайтга қадар 112 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда уларнинг сони 118 нафарга етди.

Айни пайтда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 2344 нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.