Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар
Уйда қолинг! Оставайтесь дома!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги: КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИНИНГ ТАРҚАЛИШИНИ ОЛДИНИ ОЛИШ МАҚСАДИДА КОРЕЯЛИК МУТАХАССИС ЮРТИМИЗДА ХАЛҚАРО ЭКСПЕРТ СИФАТИДА ИШ БОШЛАДИ Бош сахифа

30 марта 2020

Соғлиқни сақлаш вазирлиги: КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИНИНГ ТАРҚАЛИШИНИ ОЛДИНИ ОЛИШ МАҚСАДИДА КОРЕЯЛИК МУТАХАССИС ЮРТИМИЗДА ХАЛҚАРО ЭКСПЕРТ СИФАТИДА ИШ БОШЛАДИ

Бутун дунёдаги эпидемиологик вазиятни инобатга олиб, юртимизда коронавирус инфекцияси кенг тарқалишининг олдини олиш мақсадида карантин чораларини янада кучайтириш, аҳоли орасида ушбу вирусга қарши профилактикани самарали олиб бориш мақсадида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, давлатимиз раҳбарининг топшириғига кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан бугунги эпидемиологик вазиятни тўғри баҳолаш, аҳолига самарали тиббий хизмат кўрсатишни ташкил этиш, касаллик профилактикасини тўғри йўлга қўйишни янада такомиллаштириш, беморларги хизмат кўрсатиш тизимини халқаро нормалар асосида ташкил этишга алоҳида эътибор қаратмоқда.

Шундан келиб чиққан ҳолда, дунёда кечаётган пандемия хуруж қилаётган айни пайтда юртимиз Соғлиқни сақлаш вазирлиги бугун ва эртага қандай чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан маслаҳат олиш, ҳамкорликда ишни ташкил қилиш ҳамда дунё ва Корея Республикаси тажрибаси билан мамлакатимизда қўлланилаётган коронавирусга қарши курашиш бўйича бугунги методологияни уйғунлаштириш мақсадида халқаро мутахассис, Корея Республикасининг Корё университети профессори Цой Чже Ук халқаро эксперт сифатида мамлакатимизга таклиф этилди.

Корё университети профессори, Корея тиббиёт ассоциацияси илмий-текшириш қўмитаси раиси, ушбу ассоциациянинг коронавирусга қарши курашиш бўйича штаби етакчи маслаҳатчиси Цой Чже Ук бугундан бошлаб юртимизда Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутахассислари билан ҳамкорликда ўз фаолиятини бошлади.

Ушбу халқаро эксперт билан ҳамкорликда, шунингдек, коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни самарали даволаш ва уларнинг хасталикдан тезроқ фориғ бўлишлари учун юқори тиббий технологиялардан унумли фойдаланишни янада кучайтиришга ҳам алоҳида эътибор қаратиш кўзда тутилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.