Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар
Уйда қолинг! Оставайтесь дома!

Коронавирус инфекцияси қайд этилиши ҳолатлари 104 тани ташкил этмоқда Бош сахифа

28 марта 2020

Коронавирус инфекцияси қайд этилиши ҳолатлари 104 тани ташкил этмоқда

Айни вақтгача мамлакатимизда коронавирус инфекцияси қайд этилиши ҳолатлари 104 тани ташкил этмоқда.

Ушбу инфекцияни юқтириб олганларнинг 2 нафари Фарғона вилоятида, яна 2 нафари Хоразмда ва бир нафари Тошкент шаҳрида қайд қилингани тасдиқланди.

Бундан ташқари, янги аниқланган ҳолатларнинг 6 нафари 26 март куни Москва–Тошкент чартер рейси орқали олиб келинган ва карантинга олинганлар, 7 нафари 26 март куни Истанбул–Тошкент чартер рейси орқали олиб келинган ва карантинга олинганлар орасидан ҳамда 3 нафари беморлар билан мулоқотда бўлганлар орасидан аниқланган. Шунингдек, охирги кун давомида 1 нафар бемор (эркак)да ўлим ҳолати қайд этилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.