Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар
Уйда қолинг! Оставайтесь дома!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги: КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИ ҲАҚИДА ИШОНЧЛИ МАЪЛУМОТ ОЛИШИНГИЗ МУМКИН БЎЛГАН ЯНГИ РАСМИЙ САЙТ ИШГА ТУШДИ Бош сахифа

24 марта 2020

Соғлиқни сақлаш вазирлиги: КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИ ҲАҚИДА ИШОНЧЛИ МАЪЛУМОТ ОЛИШИНГИЗ МУМКИН БЎЛГАН ЯНГИ РАСМИЙ САЙТ ИШГА ТУШДИ

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан http://coronavirus.uz расмий веб-сайти яратилди. Унда сиз коронавирус инфекцияси тўғрисидаги барча керакли маълумотларни олишингиз мумкин. Хусусан, унда жаҳон ва Ўзбекистондаги эпидемик вазият, ҳар кунлик тезкор ва ишончли манбалардан олинган сўнгги янгиликлар тақдим этиб борилади. Шунингдек, ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармалари, Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда мамлакатимизнинг хорижий давлатлардаги элчихоналари билан боғлиқ маълумотлар билан ҳам танишишингиз мумкин.

Ушбу расмий сайт орқали бериб бориладиган фойдали маълумот ва керакли тавсиялар жамоатчиликнинг хабардорлик даражасини янада оширишга ёрдам бериши шубҳасиз.

Эслатиб ўтамиз, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 1003 ягона қисқа рақамли Call-марказ ҳам ишга туширилган эди. Фуқароларимиз ушбу марказга қўнғироқ қилиб, коронавирус инфекцияси билан боғлиқ саволларга мутахассислардан тиббий асосланган жавоблар ва тавсиялар олишмоқда. Шунингдек, Koronavirus Info телеграм канали ҳам йўлга қўйилган бўлиб, унда бир қатор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда тайёрланган коронавирус инфекциясига оид ҳар кунлик ишончли маълумотлар эълон қилиб борилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.