Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

ТАЪЗИЯ Бош сахифа

20 января 2020

ТАЪЗИЯ

Соғлиқни сақлаш соҳаси, илм-фани оғир жудоликка учради. Тошкент фармацевтика институти ректори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Алимджанов Иброҳим Инамович 61 ёшида вафот этди.

И.Алимджанов 1959 йилда Андижон шаҳрида туғилган.1982 йилда Ўрта Осиё педиатрия тиббиёт (ҳозирги Тошкент педиатрия тиббиёт) институтини муваффақиятли тамомлаб, Андижон шаҳар 2- болалар шифохонаси врач интерни, ординатори, даволаш ишлари бўйича бош врач ўринбосари, кейинчалик Андижон давлат тиббиёт инититути кафедра ассистенти, доценти ва кафедра мудири лавозимларида фаолият кўрсатган. У 2012-2018 йилларда мазкур институт ўқув ишлари бўйича проректори ва ректори вазифасида ҳам ишлаган. И.Алимджанов 2018 йилдан Тошкент фармацевтика институти ректори сифатида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент фармацевтика институти ректори,тиббиёт фанлари доктори, профессор Алимджанов Иброҳим Инамовичнинг вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.