X
Логин
Пароль

Оддий куриниш

Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар
БЕМОРЛАРНИНГ КЎПЛИГИ БОИС УЛАРГА ҚЎШИМЧА ЎРИНЛАР ТАШКИЛ ЭТИЛИБ, БАРЧА ШАРОИТЛАР ЯРАТИЛМОҚДА

Бош сахифа

17 января 2020

БЕМОРЛАРНИНГ КЎПЛИГИ БОИС УЛАРГА ҚЎШИМЧА ЎРИНЛАР ТАШКИЛ ЭТИЛИБ, БАРЧА ШАРОИТЛАР ЯРАТИЛМОҚДА

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятидаги даволаш муассасаларида беморларнинг коридорда даволанаётгани акс этган видохабар вилоят соғлиқни бошқармаси томонидан атролича ўрганилиб, қуйидагиларни маълум қилади.

Бугунги кунда Тошкент тумани марказида туман марказий шифохонасининг янги биносида Инвестиция дастурига асосан қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Жорий йил апрел ойида мазкур замонавий шифохонанинг фойдаланишга топширилиши мўлжалланган.

Шу боис, Тошкент тумани тиббиёт бирлашмаси марказий шифохонаси собиқ М.Фозилов жамоа хўжалиги ҳудудидаги 1978 йил қурилган бинода вақтинчалик фаолият юритмоқда. Ҳозирги кунда 30 ўринли болалар бўлими ва 10 ўринли шошилинч педиатрия ўринлари тумандаги болаларга тиббий хизмат кўрсатиб келмоқда.

Об-ҳавонинг ноқулай келганлиги сабабли ўткир респиратор касалликлар сони ошиб бормоқда. 2020 йил 16 январ куни 30 ўринли болалар бўлимида 45 нафар бемор бола, 10 ўринли шошилинч педиатрия бўлимида 26 нафар бемор мавжуд бўлиб, жами 40 ўринда 71 нафар бемор даволанмоқда. Натижада болалар бўлимида ўринлар етишмовчилиги юзага келди. Шу сабабли 1 ёшгача бўлган бемор болалар ва оғир беморларни ортига қайтармаслик мақсадида раҳбарият томонидан жарроҳлик бўлими ҳамда шифокорлар хоналари бўшатилиб, бемор болаларни қабул қилиш учун 30 та қўшимча ўринлар ташкиллаштирилди.

Кўп мурожаат бўлаётганлиги ҳамда соғайган беморларни уйига жавоб бергунга қадар, айрим беморлар 1-1,5 соат атрофида вақтинча коридорга олинган ҳолатлар ҳам бўлган. Соғайган беморларга уйига рухсат берилгандан сўнг, зудлик билан коридордаги беморлар хоналарга ўтказилиб, куннинг иккинчи яримида бирорта бемор коридорда қолдирилмай палаталарга жойлаштирилган. Шифохонада ва болалар бўлимда иссиқлик қониқарли даражада. Бўлимда беморлар учун биринчи ёрдам ҳамда муолажалар учун дори-дармонлар билан етарлича таъминланган.

Шифохона вақтинчалик жойлашган бино бироз таъмирталаб бўлса-да, хоналар тоза ва озода, она ва бола учун имкон даражасида шароит яратилган. Ҳозирда барча беморлар хоналарда даволанмоқда.

Тошкент вилояти

соғлиқни сақлаш бошқармаси