Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

ТЕЗ ТИББИЙ ЁРДАМ ХОДИМЛАРИНИ БОДИ КАМЕРАЛАР БИЛАН ТАЪМИНЛАШ БЎЙИЧА ТАЖРИБА-СИНОВ ИШЛАРИ БОШЛАНДИ Бош сахифа

13 января 2020

ТЕЗ ТИББИЙ ЁРДАМ ХОДИМЛАРИНИ БОДИ КАМЕРАЛАР БИЛАН ТАЪМИНЛАШ БЎЙИЧА ТАЖРИБА-СИНОВ ИШЛАРИ БОШЛАНДИ

Шу кунларда тез тиббий ёрдам имкониятларини янада кенгайтириш мақсадида шу соҳа тиббиёт ходимларини боди камералар билан таъминлашнинг тиббий-ҳуқуқий жиҳатларини ўрганиш бўйича тажриба-синов ишлари бошланди. Бундан мақсад тиббий хизмат кўрсатишда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, бемор ҳуқуқи ва манфаатлари ҳимоясини кучайтириш, тиббий хизмат сифатини янада оширишдир. Ушбу боди камералар тиббиёт ходимларининг таҳдид ва тажовузга учраши эҳтимолининг олдини олишда ҳам муҳим ўрин тутади.

1.jpg

Бундан ташқари, Санитар авиация хизмати учун замонавий вертолётлар харид қилиниши режалаштирилган. Ушбу йўналишдаги ишларни ташкил этиш мақсадида санитар авиация хизматидан фойдаланиш тартиби тасдиқланиб, санитар вертолётни тиббий анжомлар билан жиҳозлаш спецификацияси ишлаб чиқилди.

2.jpg

Эътиборли жиҳати, кенг қамровли ислоҳотлар натижасида аҳолининг тез тиббий ёрдам хизматига бўлган ишончи ортмоқда, мурожаатлар йил сайин ошиб боряпти. Масалан, таққослаш учун айтадиган бўлсак, 2016 йилда чақириқлар сони 7,2 миллионни ташкил қилган бўлса, 2017 йилда – 8,7 миллион. 2018 йилда эса 9,8 миллионга етган. Ўтган йилда эса мурожаатлар сони ўн миллиондан ошган.

Шу билан бирга, шошилинч тиббий ёрдам хизматининг стационар муассасаларига ҳам мурожаатлар кўпаймоқда. Жумладан, 2017 – 2019 йилларда ушбу шифо масканларига 7,5 миллиондан зиёд бемор мурожаат қилган. Улардан 2,5 миллион нафари стационар, 5 миллиондан ортиғи эса амбулатор тиббий ёрдамдан баҳраманд бўлган. Стационарда даволанган беморларнинг 500 мингдан ортиғига юқори технологияли мураккаб хирургик амалиётлар бажарилган.

Фурқат Санаев,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.