Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ТОШКЕНТ ШАҲАР ТЕЗ ТИББИЙ ЁРДАМ СТАНЦИЯСИГА 150 ТА ЗАМОНАВИЙ “FORD” РЕАНИМОБИЛЛАРИ ТОПШИРИЛДИ Бош сахифа

10 января 2020

Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ТОШКЕНТ ШАҲАР ТЕЗ ТИББИЙ ЁРДАМ СТАНЦИЯСИГА 150 ТА ЗАМОНАВИЙ “FORD” РЕАНИМОБИЛЛАРИ ТОПШИРИЛДИ

Пойтахтимизда хориждан келтирилган тез тиббий ёрдам хизматида фойдаланиладиган 150 та “Ford” русумидаги энг замонавий реанимобиллар топширилди.

Эндиликда барча қулайликларга эга ушбу машиналар тез тиббий ёрдам хизматига топширилиши баробарида мамлакатимизда тез тиббий хизмат кўрсатиш соҳаси мутлақо янги инновацион, сифат жиҳатдан юксак, барча халқаро талабларга тўлиқ жавоб берувчи тизимга ўтмоқда.

Аҳолига шошилинч ва тез тиббий ёрдам кўрсатиш замонавий тиббиётнинг муҳим йўналиши саналади. Мамлакатимизда бу йўналишда яратилган замонавий тиббиёт тизими йилдан-йилга такомиллашмоқда. Кейинги уч йил мобайнида бу соҳани рвиожлантириш бўйича Президентимизнинг қатор Фармон ва қарорлари қабул қилиниб, мазкур тизимнинг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилди.

Тез тиббий ёрдам хизматининг махсус санитар автотранспорт парки ҳам янгиланди. 2017- 2018 йиллар мобайнида Ўзбекистон тарихида биринчи марта 1500 та тез тиббий ёрдам хизмати учун янги ихтисослашган автомашиналар харид қилинди. Натижада бугунги кунда тизимда икки ярим мингга яқин замонавий тез ёрдам машиналари аҳолига хизмат кўрсатмоқда.

Охирги йилларда тез тиббий ёрдам хизматига ажратилаётган маблағ ҳам бир неча баробар ошди. Жумладан, битта чақириққа тез тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида ишлатиладиган дори воситалари учун сарфланган маблағнинг дори воситалари бўйича нархи республика бўйлаб қарийб ўн баробарга ўсиб, 5 800 сўмга етди.

Бундан ташқари, тез ёрдам бригадалари дислокацияси қайта кўриб чиқилиб, аҳоли яшаш пунктларига яқинлаштирилди. Бугунги кунда 844 та қишлоқ оилавий поликлиникаларида тез тиббий ёрдам таянч пунктлари ташкил этилди. Бунинг натижасида тез ёрдам бригадаларининг хизмат кўрсатиш радиуси 15-20 километрдан 8-12 километргача қисқарди. Эндиликда юртимизда ҳар 13 минг аҳолига битта махсус тез ёрдам машинаси хизмат кўрсатмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.