Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЮНУСОБОД ТУМАНИДА ИС ГАЗИДАН ЭҲТИМОЛИ БИЛАН ОНА ВА БОЛА ВАФОТ ЭТДИ Бош сахифа

08 января 2020

Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЮНУСОБОД ТУМАНИДА ИС ГАЗИДАН ЭҲТИМОЛИ БИЛАН ОНА ВА БОЛА ВАФОТ ЭТДИ

Жорий йилнинг 5 январь куни соат 21:30 атрофида Тошкент шаҳри Юнусобод тумани Бободеҳқон маҳалласида истиқомат қилувчи она ва болани ис газидан захарланиши шубҳаси билан турмуш ўртоғи томонидан 7 – сонли шаҳар клиник шифохонасига олиб келинган.

Эрининг сўзига кўра, она ва унинг икки ярим ёшли боласи ҳаммомда чўмилишган ва ҳушсиз топилган. 1987 йил туғилган И. Н. ҳамда унинг 2017 йилда туғилган фарзанди Т.Д.да биологик ўлим қайд этилган. Уларни бирламчи текширувдан ўтказилганда “ис газидан захарланиш” дастлабки ташхиси қўйилган.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.