Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги: НАВОИЙДАГИ АВТОҲАЛОКАТ ОҚИБАТИДА ИККИ НАФАР ФУҚАРО ВАФОТ ЭТГАН, САККИЗ НАФАРИ ЖАРОҲАТЛАНГАН Бош сахифа

08 января 2020

Соғлиқни сақлаш вазирлиги: НАВОИЙДАГИ АВТОҲАЛОКАТ ОҚИБАТИДА ИККИ НАФАР ФУҚАРО ВАФОТ ЭТГАН, САККИЗ НАФАРИ ЖАРОҲАТЛАНГАН

Шу йилнинг 5 январь куни соат 06.40 атрофида Навоий вилояти Конимех тумани Навоий – Зарафшон трассасининг 61 километрида «Нексия» русумли автомобил Навоий тоғ-металлургия комбинатининг ишчи-ходимларини олиб кетаётган «Исузу» автобуси билан тўқнашиб кетган. Йўл-транспорт ҳодисаси иштирокчисига айланган 19 нафар фуқародан 10 нафарининг аҳволи яхши бўлганли боис уйига жавоб берилган.

Ушбу автоҳалокат натижасида икки нафар фуқаро – Томди тумандан 58 ёшли А.М. ва Конимех туманидан М.У. олган тан жароҳатлари оқибатида вафот этган. Саккиз нафар фуқаро эса Конимех тумани Зафаробод посёлкасидаги Навоий тоғ-металлургия комбинатига қарашли 5-сонли тиббий санитария қисмига тез тиббий ёрдам бригадаси ёрдамида олиб келинган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан мазкур тиббий санитария қисмига Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Навоий вилояти филиалидан малакали нейрохирург ва травматолог мутахассислар Санитар авиация орқали жўнатилган.

Жароҳатланганлар Томди туманидан 18 ёшли А.А., 46 ёшли А.Н. ва 20 ёшли А.К., Конимех туманидан 14 ёшли А.Ж., 41 ёшли А.Ж. ва 56 ёшли Б.К. Зафаробод посёлкасидан 20 ёшли Н.С. ҳамда 27 ёшли С.Ш.лар зудлик билан текширувлардан ўтказилиб, белгиланган тартибда шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилди. Улардан биттасининг аҳволи оғир, учтасининг аҳволи эса эса ўртача оғирликда, қолган тўрт нафарининг аҳволи қониқарли даражада.

Айни пайтда уларнинг аҳволи малакали шифокорлар назоратида бўлиб, стандартлар асосида тиббий ёрдам кўрсатилмокда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.