Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

ИНВЕСТИЦИЯ ДАСТУРИ АСОСИДА КЎП ТАРМОҚЛИ МАРКАЗИЙ ПОЛИКЛИНИКАСИ УЧУН ЯНГИ БИНО ҚУРИЛАДИ Бош сахифа

05 декабря 2019

ИНВЕСТИЦИЯ ДАСТУРИ АСОСИДА КЎП ТАРМОҚЛИ МАРКАЗИЙ ПОЛИКЛИНИКАСИ УЧУН ЯНГИ БИНО ҚУРИЛАДИ

Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган “Бинолар таъмирталаб, жиҳозлар эски: Ғиждувонда қачон замонавий поликлиника барпо этилади?” номли мақола Бухоро вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан атрофлича ўрганилиб, қуйидагиларни маълум қилади.

Аниқланишича, мақоладаги биринчи сурат, яъни дарахтлар орасида қолиб кетган ўта кўримсиз бир қаватли бино туман тиббиёт бирлашмасига тааллуқли бўлмаган ва унинг балансида турмаган иморат ҳисобланади.

Туман кўп тармоқли марказий поликлиникаси 3 қаватли бинода туман тиббиёт бирлашмасидан 1 километр узоқликда жойлашган. Поликлиниканинг умумий амалиёт бўлими марказий шифохонадан 500 метр масофада икки қаватли бинода жойлашган. Қиш кунларида поликлиника бўлимларида ўртача ҳарорат 25 даража иссиқ. Поликлиникада учта УТТ, учта ЭКГ, битта рентген аппаратлари мавжуд ва барчаси ишчи ҳолатда. ЭФГС аппарати “Саломатлик – 3” лойиҳаси бўйича 2016 йил декабрь ойида олинган бўлиб, ишчи ҳолатда.

Ғиждувон туман тиббиёт бирлашмасининг 50 ўринли юқумли касалликлар бўлими 2016 йил Инвестиция дастури асосида янгидан қурилиб, фойдаланишга топширилган. Шу ўринда юқоридаги материалда туман марказий поликлинкасининг таъмирталаблиги қайд этилган. Маълум бўлишича, 2021 йилда Инвестиция дастури асосида шифохона ҳудудида 500 ўринга мўлжалланган кўп тармоқли марказий поликлиника биносини қуриш режалаштирилган. Бугунги кунга қадар Ғиждувон туман тиббиёт бирлашмасига ИВЛ, ЭКГ, УТТ, дистиллятор, генератор, вакуумли сўрғич ва бошқа асбоб-ускуналар сотиб олинган.

Шунингдек, жорий йилда 1 миллиард сўм маблағ эвазига туман тиббиёт бирлашмасининг тез тиббий ёрдам ва маъмурият бинолари қуриб фойдаланишга топширилди.

Бухоро вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси

матбуот хизмати.