Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Ўзбек-турк бизнес форуми: ТИББИЁТНИНГ ТУРЛИ ЙЎНАЛИШЛАРИ БЎЙИЧА 10 ДАН ЗИЁД КЕЛИШУВЛАРГА ЭРИШИЛДИ Бош сахифа

03 декабря 2019

Ўзбек-турк бизнес форуми: ТИББИЁТНИНГ ТУРЛИ ЙЎНАЛИШЛАРИ БЎЙИЧА 10 ДАН ЗИЁД КЕЛИШУВЛАРГА ЭРИШИЛДИ

Аввал хабар қилганимиздек, пойтахтимизда соғлиқни сақлаш ва фармацевтика соҳасида биринчи ўзбек-турк бизнес форуми бўлиб ўтмоқда. “Саломатлик ҳафталиги” доирасида ташкил этилган тадбирда ҳар икки мамлакат соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари томонидан қатор манфаатли келишувларга эришилди.

Жумладан, шошилинч ва тез тиббий хизмат, фармацевтика, тиббий таълим, онкология ва радиология, гематология ва қон қуйиш, педиатрия, акушерлик ва гинекология, хусусий тиббиёт каби қатор муҳим йўналишларда меморандумлар имзоланди.

Ушбу келишувлар соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорликни изчил ривожлантириш, ўзаро тажриба алмашиш, муҳими, аҳоли соғлигини янада сифатли ҳимоялашда муҳим аҳамият касб этиши шубҳасиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.