Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

МУТАХАССИСЛАРИМИЗ ҚОЗОН ШАҲРИДА ХАЛҚАРО СЕМИНАРДА ИШТИРОК ЭТИШДИ Бош сахифа

02 декабря 2019

МУТАХАССИСЛАРИМИЗ ҚОЗОН ШАҲРИДА ХАЛҚАРО СЕМИНАРДА ИШТИРОК ЭТИШДИ

Инсульт хасталиги натижасида юзага келадиган асоратлар, ногиронлик ва ўлим ҳолатларининг олдини олиш, шундай беморларда замонавий, янги тромболитик терапияни Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиалида татбиқ этиш ва мутахассисларн тайёрлаш мақсадида филиалнинг 5 нафар мутахассиси хориж тажрибасини ўрганиб қайтишди.

Улар Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида “Инсультларнинг олдини олиш, диагностикаси, даволашнинг янги замонавий технология ва усуллари” мавзусидаги икки ҳафталик халқаро ўқув семинарида қатнашиб келишди.

Айни пайтда филиал шифокорлари замонавий хориж тажрибаларини филиалнинг ўзида амалиётга жорий этиш устида изланишмоқда.

Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси

Ахборот хизмати.