Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

СИЛГА ҚАРШИ КУРАШ ДИСПАНСЕРИ БОСҚИЧМА-БОСҚИЧ РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИНАДИ Бош сахифа

26 ноября 2019

СИЛГА ҚАРШИ КУРАШ ДИСПАНСЕРИ БОСҚИЧМА-БОСҚИЧ РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИНАДИ

Тошкент вилояти “Келес шаҳарчасидаги Силга қарши кураш диспансерининг эгаси борми?” сарлавҳали видеоматериал вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан ўрганилиб, қуйидагиларни маълум қилади.

Вилоят Силга қарши кураш диспансерини таъмирлаш юзасидан тегишли чоралар кўрилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 февралдаги “Ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология ёрдами кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра, Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасига қарашли вилоят Силга қарши кураш диспансери биноларини реконструкция қилиш учун Инвестиция дастури асосида 17 миллиард сўм маблағ ажратилиши режалаштирилган.

Ҳозирда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Тошкент вилоят Силга қарши кураш диспансери биноларини 2020 – 2021 йилларда Инвестиция дастури доирасида босқичма-босқич реконструкция қилиш ишлари режага киритилмоқда.

Тошкент вилояти

соғлиқни сақлаш бошқармаси.