X
Логин
Пароль

Оддий куриниш

Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар
МУАММО ҲАЛ ЭТИЛДИ ВА МУТАСАДДИЛАРГА ТЕГИШЛИ ЧОРАЛАР КЎРИЛДИ

Бош сахифа

26 ноября 2019

МУАММО ҲАЛ ЭТИЛДИ ВА МУТАСАДДИЛАРГА ТЕГИШЛИ ЧОРАЛАР КЎРИЛДИ

2019 йил 22 ноябрда Янгийўл туманидаги Тери-таносил касалликлари диспансеридаги ҳолат бўйича ижтимоий тармоқларда тарқалган фотосуратлар Тошкент вилояти тиббиёт бирлашмаси томонидан ўрганилиб, қуйидагилар аниқланди.

Тери-таносил касалликлари диспансери Янгийўл туман Шўралисой ҚФЙда жойлашган бўлиб, Янгийўл “Сув-оқава” МЧЖ томонидан ичимлик суви билан таъминланади. Диспансерда ичимлик суви таъминотида тез-тез узилишлар бўлгани ҳолда диспансер бўлим мудири томонидан ушбу муаммони бартараф этиш учун ҳеч қандай чора-тадбирлар кўрилмаган. Кунлар совиши билан, яъни 22 ноябрь куни иситиш қозонхонасини тўлдириш учун ходимлар канал сувини ташишга жалб этилган. Ушбу ҳолат тасвирланган фотосуратлар ижтимоий тармоқларда муҳокамага сабаб бўлган.

22 ноябрь куниёқ туман тиббиёт бирлашмаси томонидан Янгийўл шаҳар “Сув-оқава” МЧЖ раҳбари А.Алчуразовга Тери-таносил касалликлари диспансерини узлуксиз ичимлик суви билан таъминлаш чоралари кўрилиши ҳақида расмий мурожаат қилиниб, муаммо жойида ҳал этилди. Диспансер бўлим мудири Ф.Абдураҳмановга эса иш фаолияти даврида йўл қўйган камчиликлари учун хайфсан берилди.

Тошкент вилояти

соғлиқни сақлаш бошқармаси.