Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Соғлини сақлаш вазирлиги: БАҒДОД ТУМАНИДА ҚИШЛОҚ АҲОЛИСИГА МАЛАКАЛИ ТИББИЙ-ПРОФИЛАКТИКА ЁРДАМИ КЎРСАТИШ УЧУН БАРЧА ЗАРУР ШАРОИТЛАР ЯРАТИЛГАН Бош сахифа

07 ноября 2019

Соғлини сақлаш вазирлиги: БАҒДОД ТУМАНИДА ҚИШЛОҚ АҲОЛИСИГА МАЛАКАЛИ ТИББИЙ-ПРОФИЛАКТИКА ЁРДАМИ КЎРСАТИШ УЧУН БАРЧА ЗАРУР ШАРОИТЛАР ЯРАТИЛГАН

Жорий йил 4 ноябрь куни uza.uz сайтида Бағдод туманидаги собиқ “Каримбобо” қишлоқ врачлик пунктининг бугунги аҳволи хусусида мақола эълон қилинди. Ушбу вазият Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бағдод туманидаги Халқ қабулхонаси ва туман тиббиёт бирлашмаси мутасаддилари иштирокида жойига бориб ўрганилди. Ўрганиш натижалари бўйича қуйидагилар маълум қилинади.

Бағдод туман тиббиёт бирлашмаси тасарруфида 2017 йил 1 апрелга қадар 360 ўринли марказий шифохона, кўп тармоқли марказий поликлиника ва 21 та қишлоқ врачлик пункти аҳолига тиббий хизмат кўрсатиб келган. Президентимизнинг 2017 йил 29 мартдаги “Ўзбекистон Республикасида бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятини ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида 16 та ҚВП негизида 7 та қишлоқ оилавий поликлиникаси ташкил этилди. Шу билан бирга 4 та ҚВП аҳолига хизмат кўрсатаяпти.

Оптималлаштириш жараёнида “Каримбобо” ҚВП “Ўзбекистон” ҚВП негизида ташкил этилган 7-сонли қишлоқ оилавий поликлиникасига бириктирилган. Юқорида қайд этилган мақолада 7-сонли ҚОПда мутахахассислар етишмаслиги сабабли қишлоқ аҳолиси ушбу муассасага мурожаат қилмай қўйгани, қўшни Бувайда туманига қатнашга мажбур бўлаётгани ёзилади. Аслида бундай эмас. Бугунги кунда 7-сонли оилавий поликлиникада 7 нафар умумий амалиёт шифокори, акушер-гинеколог, УТТ мутахассиси ва стоматолог, 39.0 штат бирлигида ўрта тиббий ходимлар, 4.25 штат бирлигида кичик тиббий ходимлари меҳнат қилишмоқда. Поликлиника биноси 2018 йилда инвестиция дастури асосида таъмирдан чиқарилган бўлиб, ходимлар учун ҳам, беморлар учун ҳам барча шарт-шароитлар яратиб қўйилган, аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатилаяпти.

Каримбобо” ҚВП биносида эса айни пайтда “Шифокорлар хизмат уйи” ташкил қилинган. 2017 йилда ушбу иншоот маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан таъмирланган. Каримбобо қишлоғидан 7-қишлоқ оилавий поликлиникасигача бўлган масофанинг бирмунча узоқлиги инобатга олиниб, ички имкониятлардан келиб чиққан ҳолда, собиқ “Каримбобо” ҚВП биносида умумий амалиёт шифокори беморлар қабулини йўлга қўйган ва патронаж ҳамширалар томонидан беморлар тиббий ҳужжатларининг сақланиши ва юритилиши таъминланмоқда.

Собиқ “Каримбобо” ҚВП биносининг иситиш тизими ўтган 2018 йилда таъмирланмаган ва ишлатилмаган. Жорий йилда эса муассаса иситиш тизими учун маҳаллий бюджетдан 4 миллион сўм маблағ ажратилиб, бу борадаги муаммолар тўлиқ бартараф этилган. Ўрганиш давомида куз-қиш мавсуми бошидан буён иситиш тизими бир меъёрда ишлаётгани, хоналар ҳарорати белгиланган даражадан паст эмаслиги аниқланди. Ушбу бино 2020 йилда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан мукаммал таъмирланиши режалаштирилган.

Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси

Ахборот хизмати.