X
Логин
Пароль

Оддий куриниш

Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар
Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЭЛЕКТР ТОКИДАН ШИКАСТЛАНГАН ҚУРУВЧИЛАРГА ТИББИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИЛМОҚДА

Бош сахифа

31 октября 2019

Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЭЛЕКТР ТОКИДАН ШИКАСТЛАНГАН ҚУРУВЧИЛАРГА ТИББИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИЛМОҚДА

Жорий йил 31 октябрь куни соат тахминан 08:50 атрофида Тошкент шаҳар Сергели туманидаги “Бинокор қурилиш таъминоти” қурилиш корхонаси ҳудудида 5 нафар қурувчи электр токидан шикастланиш (электротравма) оқибатида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига ётқизилди.

Беморлар: 38 ёшли У.М., 41 ёшли Ж.М., 22 ёшли Б.Б., 21 ёшли Э.О. ҳамда 21 ёшли Н.С.лар малакали шифокорлар томонидан зудлик билан тиббий текширувдан ўтказилиб, белгиланган тартибда шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Шикастланганларнинг аҳволи қониқарли бўлиб, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан назоратга олинган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.