Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ТАҲЛИЛЛАР УЧУН ТЎЛОВЛАР ПРЕЙСКУРАНТ АСОСИДА АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА Бош сахифа

31 октября 2019

Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ТАҲЛИЛЛАР УЧУН ТЎЛОВЛАР ПРЕЙСКУРАНТ АСОСИДА АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА

Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридан йўлланган қон текшируви таҳлилларининг нархи юқори эканлиги ҳақидаги мурожаат ўрганиб чиқилди.

Мазкур мурожаат юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, Республика тери-таносил касалликлари шифохонасида ҳар бир таҳлил бўйича прейскурант ишлаб чиқарилган ва ушбу прейскурантда тестертерон таҳлили 50 минг 732 сўм этиб белгиланган.

2019 йил 1 октябрь кунидан бугунга қадар тестертерон таҳлиллари 15 нафар фуқарода текширилган ва улар томонидан тестертерон таҳлиллари учун 50 минг 732 сўмдан тўланган.

Республика тери-таносил касалликлари шифохонасида “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги даволаш-профилактика муассасаларида жисмоний ва юридик шахсларга пуллик тиббий хизмат кўрсатиш тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Соғлиқни сақлаш вазирининг 2016 йил 11 августдаги 340-сонли буйруғи асосида иш ташкил қилинган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.