Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ТОШКЕНТ ДАВЛАТ СТОМАТОЛОГИЯ ИНСТИТУТИНИНГ ХОРИЖИЙ ҚЎШМА ФАКУЛЬТЕТИ ТАЛАБАЛАРИ ҚАСАМЁД ҚАБУЛ ҚИЛДИ Бош сахифа

07 октября 2019

Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ТОШКЕНТ ДАВЛАТ СТОМАТОЛОГИЯ ИНСТИТУТИНИНГ ХОРИЖИЙ ҚЎШМА ФАКУЛЬТЕТИ ТАЛАБАЛАРИ ҚАСАМЁД ҚАБУЛ ҚИЛДИ

Пойтахтимиздаги Ўзбек Миллий академик драмма театрида Тошкент давлат стоматология институтида янги очилган қўшма хорижий факультетлари талабаларининг “Талабаликка бағишлов” тадбири бўлиб ўтди. Унда, Тошкент давлат стоматология институти ректори, Приволжск тадқиқот тиббиёт университети ректори, Оренбург давлат тиббиёт университети профессорлари ҳамда соҳа мутахассисллари иштирок этди.

Маълумки, бугунги кунда мамлактимизда олий таълим тизимини тубдан такомиллаштириш ҳамда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифаларидан келиб чиққан ҳолда, кадрлар тайёрлаш мазмунини тубдан қайта кўриш, халқаро стандартлар даражасига мос олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш учун зарур шароитлар яратилмоқда.

Шу мақсадда Тошкент давлат стоматология институти томонидан таълим сифатини яхшилаш, соҳа ходимларининг малакасини ошириш, хориждаги етакчи илмий-таълим муассасалари билан ўқув жараёнига халқаро таълим стандартларига асосланган замонавий педагогик технологиялар, таълим дастурлари ва ўқув-методик материалларни кенг жорий этиш ҳамда халқаро алоқаларни кенгайтиришга катта аҳамият берилмоқда.

Жумладан, ўтган қисқа вақт ичида мазкур институт томонидан ҳам хорижий мамлакатларнинг элликка яқин нуфузли олий таълим муассасалари ва компаниялари билан ўзаро ҳамкорлик бўйича меморандум имзолангани диққатга сазовордир.

Ушбу ҳамкорлик дастурлари натижасида 2018/2019 ўқув йилидан Италиянинг Турин университети билан “Биотиббий муҳандислик” ва Москва давлат тиббиёт стоматология университети билан ҳамкорликда “Стоматология” факультетлари ташкил этилди.

Жорий йилдан эса Оренбург давлат тиббиёт университети билан ҳамкорликда “клиник-психология” йўналишида шунингдек, Украинанинг Горбачевский номидаги Тернополь миллий тиббиёт университети билан Олий ҳамширалик иши, Приволжск тадқиқот тиббиёт университети билан Даволаш иши йўналишлари жорий қилинди. Халқаро стандартлар асосида йўлга қўйилган ушбу қўшма факультет талабари йўналишларидан келиб чиққан ҳолда таълимнинг бошланғич икки йилларини юртимизда ҳамда якуний босқичларини ҳамкор олий таълим муассасаларида олишлари кўзда тутилган. Шунингдек, ушбу факультетларни битирган талабалар бир вақтнинг ўзида иккита университет дипломига эга бўлишади.

Яна бир янгилик. Сир эмас, юртимизда олий таълим тизимини тубдан такомиллаштириш, кадрлар тайёрлаш тизимини яхшилаш, халқаро стандартлар даражасига мос олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш тизимли ташкил этиш мақсадида олий таълим муассасларининг рейтинг натижалари эълон килиб борилиши белгиланган. Шундан келиб чиққан ҳолда, мамлакатимиздаги барча олий таълим муассасалари ўртасида рейтинг кўрсаткичлари аниқланди. Унга кўра, мамлакатимиздаги тиббиёт олий ўқув юртлари орасида 1-ўринни, Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш мухандислари институти, Самарқанд давлат университети, Тошкент ахборот технологиялар университети, Тошкент темир йўл транспорти муҳандислари институти, Тошкент давлат аграр университети, Тошкент давлат иқтисодиёт университети қатори умумий рейтингда кучли ўнталикка кирган ҳолда 8-ўринни эгаллади.

Айтиш жоизки, бугунги кунда Тошкент давлат стоматология институтида 2200 нафардан кўпроқ бакалавр, 300 нафарга яқин клиник орденатор ҳамда 80 нафарга яқин мағистр талабалар таҳсил олмоқда. Таълим жараёнига илғор педагогик технологиялар, ўқув дастурларини кенг жорий қилиш, магистрант, ёш ўқитувчи ва илмий ходимларнинг хорижий таълим ва илмий муассасаларда амалиёт ўташини, профессор-ўқитувчиларнинг малакасини оширишни ташкил қилиш бўйича қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Шунингдек, институт талабалари халқаро олимпиадаларда ҳам муносиб иштирок этиб нуфузли ўринларни эгаллаб келмоқда.

Айни пайтда институт томонидан Тошкент шаҳридаги замонавий технологиялар билан таъминланган стоматология поликлиникалари ва клиник шифохоналар ҳамда 30 га яқин йирик хусусий стоматология поликлиникасида клиник базалар ташкил этилиб, ўқув жараёни олиб борилмоқда. Шу билан бирга симуляцион марказ ташкил қилиниб, энг сўнгги замонавий симуляторлар билан жиҳозланган. Бундан ташқари, институтда 2017/2018 ўқув йилидан бошлаб факультетларнинг барча курсларида айрим мутахассислик фанларини инглиз тилида ўқитиш йўлга қўйилган. Бундай замонавий имкониятлар малакали кадрлар тайёрлаш, стоматология соҳасида жаҳон тиббиётининг илғор амалиётларини кенг жорий этиш, халқимизга кўрсатилаётган стоматологик хизматни сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқишда муҳим қадам бўлмоқда.

Тадбир сўнггида 1-курс талабалари талабаликка бағишлов қасамёдини қабул қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.