X
Логин
Пароль

Оддий куриниш

Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар
ЖИГАР ЦИРРОЗИ БИЛАН ОҒРИГАН БЕМОРНИНГ ОПЕРАЦИЯСИ ҲОМИЙЛИК АСОСИДА ТЎЛАБ БЕРИЛАДИ

Бош сахифа

30 сентября 2019

ЖИГАР ЦИРРОЗИ БИЛАН ОҒРИГАН БЕМОРНИНГ ОПЕРАЦИЯСИ ҲОМИЙЛИК АСОСИДА ТЎЛАБ БЕРИЛАДИ

Куни кеча ижтимоий тармоқларда сурхондарёлик аёлнинг даволаниш учун Президент Шавкат Мирзиёевдан ёрдам сўраб йўллаган видеомурожаати тарқалди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу вазиятни ўрганиб, қуйидагиларни маълум қилади.

Фуқаро Феруза Рамазанова 1984 йил Шурчи тумани “Навруз” маҳалласида Ж.Ашуров кучаси 14 “А” уйда истиқомат қилади. II-гуруҳ ногирони.

Бемор қарийб 20 йилдан буён Шўрчи туман кўп тармоқли марказий поликлиникасида эндокринолог шифокор кўригида бўлиб, диспанцер назоратига олинган.

Феруза Рамазанова ўтган вақт мобайнида қандли диабет касаллигининг I-тури, сурункали вирусли гепатитнинг “В” ва “Д” кўриниши, камқонлик, панкреатит ташхиси билан доимий равишда туман, вилоят шифохоналарида, республика клиникаларида амбулатор ва стационар шароитда даволаниб келган.

2015 йилда Қандли диабет касаллигининг асорати сифатида беморда Жигар циррози касаллиги аниқланган. Ушбу касаллик буйича ҳам бемор доимий равишда шифокор назоратида бўлган.

Жорий йилнинг сентябрь ойида Ф.Рамазанова дастлаб туман шошилинч тиббий ёрдам бўлими ҳамда Тошкент шаҳридаги Эндокринология бўлимида даволаниб чиққан.

Мурожаатни ўрганиш асносида вилоят соғлиқни сақлаш бошкармаси, туман бош врачи тегишли мутахассислар беморнинг хонадонида бўлишди. Бемор чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилганда аҳволи нисбатан қоникарли эканлиги аниқланди. Шунингдек, жигар трансплантацияси ўтказиш мақсадида бемор ва донорнинг тиббий текширувлардан ўтмаганлиги маълум бўлди.

Шундан сўнг, вилоят соғлиқни сақлаш бошкармаси вакиллари Ф.Рамазанова масаласи юзасидан академик В.Воҳидов номидаги республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази мутахассислар билан боғланиб, бемор ҳамда донор тўлик текширувдан ўтказишга, донордан жигар кўчириб ўтказиш мос келиши тўғрисида тиббий хулоса олингандан кейин белгиланган суммага шартнома олиниши, вилоят ҳокимлиги ва ҳомийлар томонидан ушбу сумма тўлаб берилиши тушунтирилди.

Сурхондарё вилоят

соғлиқни сақлаш бошқармаси.