X
Логин
Пароль

Оддий куриниш

Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар
Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЖОМБОЙ ТУМАНИДА ҲАЛОКАТГА УЧРАГАН ҲАР БИР БЕМОР СОҒЛИҒИ АЛОҲИДА НАЗОРАТГА ОЛИНДИ

Бош сахифа

04 сентября 2019

Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЖОМБОЙ ТУМАНИДА ҲАЛОКАТГА УЧРАГАН ҲАР БИР БЕМОР СОҒЛИҒИ АЛОҲИДА НАЗОРАТГА ОЛИНДИ

3 сентябрь куни тахминан соат 07:00 да Самарканд вилоят Жомбой туман Бешбола қишлоғи худудида “ISUZI” русумли автобус билан МАN русумли юк автомашинасини тўқнашиши юз берган. Маълумотларга қараганда, автобусда 31 нафар йўловчи бўлган. Уларнинг 22 нафари турли даражадаги тан жароҳати олган. 1 нафар йўловчи воқеа жойида вафот этган. Тез тиббий ёрдам биригадаси воқеа жойига 5 дақиқада етиб борган. Жами 8 та тез тиббий ёрдам бригадаси кўмагида жароҳатланганларнинг барчаси тезкор равишда Жомбой туман тиббиёт бирлашмасига олиб келинган.

Соғлиқни чақлаш вазирлиги томонидан беморларга ўз вақтида тезкор тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида санитар авиация хизмати орқали нейрохирург, хирург, травматолог каби қатор тажрибали мутахассислар сафарбар этилди. Айни пайтда йўл-транспорт ҳодисаси натижасида жароҳатланганларнинг 6 нафари Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Самарқанд филиалига даволаниш учун кўчирилган, 3 нафар беморга Жомбой туман тиббиёт бирлашмасида, 13 нафар беморга эса амбулатор тиббий хизмат кўрсатилмоқда.

Ҳозирда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ҳалокат оқибатида жабрланганларга юқори малакали тезкор ва сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш учун барча шарт-шароитлар яратилган. Қўшимча дори-дармон ва тиббий воситалар етказиб берилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.