Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

БИНО КОНСТРУКЦИЯСИНИНГ ҚУЛАШИ НАТИЖАСИДА ЖАРОҲАТ ОЛГАНЛАР СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ НАЗОРАТИДА Бош сахифа

28 августа 2019

БИНО КОНСТРУКЦИЯСИНИНГ ҚУЛАШИ НАТИЖАСИДА ЖАРОҲАТ ОЛГАНЛАР СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ НАЗОРАТИДА

Жорий йилнинг 28 август куни соат тахминан 13:00 да пойтахтимиздаги Нурафшон кўчасида қурилаётган “Riviera” савдо мажмуаси ҳудудида қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилаётган вақтда юқоридан темир конструкция қулаган. Оқибатда 6 нафар қурувчи жароҳатланиб, улардан 4 нафари вафот этган. 2 нафари эса Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига ётқизилган.

Жароҳатланганлар зудлик билан текширувлардан ўтказилиб, белгиланган тартибда шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Жумладан, О.Ш. ўнг тавон суягининг синиши ташхиси билан ўрта оғир аҳволда, З.Р. эса аралаш травма, чап елка суягининг синиши ташхиси билан ётқизилган.

Беморлар малакали шифокорларнинг доимий назоратида бўлиб, уларга барча керакли тиббий муолажалар кўрсатилмоқда. Вазият юзасидан қўшимча маълумотлар берилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.