Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

АНДИЖОН ДАВЛАТ ТИББИЁТ ИНСТИТУТИ ВА ГЕРМАНИЯНИНГ РОСТОК УНИВЕРСИТЕТИ ЎРТАСИДА ҚЎШМА ФАКУЛЬТЕТЛАР ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ Бош сахифа

27 мая 2019

АНДИЖОН ДАВЛАТ ТИББИЁТ ИНСТИТУТИ ВА ГЕРМАНИЯНИНГ РОСТОК УНИВЕРСИТЕТИ ЎРТАСИДА ҚЎШМА ФАКУЛЬТЕТЛАР ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ

Андижон давлат тиббиёт институтида Германиянинг Росток университети делегацияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Дўстона руҳда ўтган учрашувда институт ректори Мадамин Мадазимов Росток университетининг тиббиёт факультети декани ўринбосари, Ядро тиббиёти клиникаси директори, профессор Бернд Краузе бошчилигидаги делегация вакиллари билан тиббиёт соҳаcидаги икки томонлама муносабатларни янада ривожлантириш борасида кўплаб имкониятлар мавжудлигига алоҳида эътибор қаратилди.

Маълумки, ўтган йилнинг декабрь ойида Андижон давлат тиббиёт институти делегацияси вакиллари Германиядаги мазкур университетда бўлиб, бакалавриат йўналишида қўшма факультет очиш, онкология йўналишида ҳамкорликда магистрлик дастури асосида мутахассислар тайёрлаш бўйича шартномалар имзолаган эди.

Мазкур келишувга мувофиқ, Андижон давлат тиббиёт институти ва Германиянинг Росток университети ўртасида стоматология йўналишида қўшма факультет очиш, магистрлик дастури асосида малакали мутахассислар тайёрлаш масалалари борасида илмий-тадқиқот ва даволаш ишлари бўйича ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишга эришилди.

Учрашувдан сўнг делегация аъзоларининг институт симуляцион ўқув марказига ташрифи уюштирилди.

Ташриф давомида германиялик мутахассислар Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Андижон филиалида бўлиб, маҳаллий шифокорлар, институт магистрлари ва клиник ординаторлари билан бугунги кунда соҳада ечимини кутаётган муаммолар, онкологик хизматни юқори даражага кўтариш, эрта ташхис ва даволашнинг самарали усуллари бўйича суҳбатлар ўтказиб, бу борада дунё тажрибалари ҳақида маърузалари билан иштирок этди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими