Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

ДОҒИСТОН ДАВЛАТ ТИББИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ БИЛАН АНДИЖОН ДАВЛАТ ТИББИЁТ ИНСТИТУТИ ЎРТАСИДА ИККИТА ҚЎШМА ФАКУЛЬТЕТ ОЧИЛАДИ Бош сахифа

28 января 2019

ДОҒИСТОН ДАВЛАТ ТИББИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ БИЛАН АНДИЖОН ДАВЛАТ ТИББИЁТ ИНСТИТУТИ ЎРТАСИДА ИККИТА ҚЎШМА ФАКУЛЬТЕТ ОЧИЛАДИ

Шу кунларда Андижон давлат тиббиёт институти ректори Мадамин Мадазимов Россия Федерацияси Доғистон Республикасида бўлиб турибди.

Ўтган йил октябр ойида Тошкент шаҳрида ўтказилган Россия – Ўзбекистон таълим форуми доирасида ҳар икки олийгоҳ – Андижон давлат тиббиёт институти ва Доғистон давлат тиббиёт университети ўртасида Халқаро ҳамкорлик келишуви имзоланган эди.

Ушбу ҳамкорлик доирасида жорий йил 25 январь куни Россия Федерациясининг Доғистон давлат тиббиёт университетида Андижон давлат тиббиёт институти ректори Мадамин Мадазимов ҳамда Доғистон давлат тиббиёт университети ректори Сулейман Маммаэв ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Унда институтлар қошида иккита қўшма факультет очиш бўйича Келишув имзоланди.

Келишувга кўра, қўшма факультетларга қабул 2019-2020 ўқув йилидан Стоматология йўналиши бўйича, 2020-2021 ўқув йилдан бошлаб эса Даволаш иши йўналиши бўйича талабалар қабул қилиниши режалаштирилган. Шунингдек, таълим жараёнига замонавий технологиялардан – телемедицина, масофавий, электрон ва симулясион таълимлар киритилиши кўзда тутилмоқда. Шу билан бирга қабул комиссияси ва битирувчилар якуний аттестацияси комиссияси тузилиши ва ҳамкорликда халқаро стандартлар асосида қўшма ўқув дастурлари ва ўқув режалари ҳам яратилиши белгиланган.

Қўшма факультет талабалари ўқишни тамомлагач икки томонлама, Россия ва Ўзбекистон наъмунасидаги дипломларга эга бўладилар. Бу Андижон давлат тиббиёт институтининг ягона халқаро таълим муҳитига жадаллик билан кириб бораётганидан далолат.

Учрашувда АДТИ ректори М.Мадазимов сўзга чиқиб, ҳамкорлик ҳақидаги мазкур келишув келгусида ўзаро манфаатли ва самарали ҳамкорликка асос бўлиши, ҳар икки олийгоҳ профессор-ўқитувчи ва талабалари тажриба алмашуви, малака ошириши ҳамда илмий-амалий конференциялар ўтказишга замин бўлиши қайд этилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Ахборот хизмати