Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги: МАМЛАКАТИМИЗДА 100 МИЛЛИОН ЕВРОЛИК КЎП ТАРМОҚЛИ ГЕРМАНИЯ КЛИНИКАСИ БАРПО ҚИЛИНАДИ Бош сахифа

18 января 2019

Соғлиқни сақлаш вазирлиги: МАМЛАКАТИМИЗДА 100 МИЛЛИОН ЕВРОЛИК КЎП ТАРМОҚЛИ ГЕРМАНИЯ КЛИНИКАСИ БАРПО ҚИЛИНАДИ

Юртимизда иқтисодиётни янада ривожлантириш, жумладан, хорижий инвестицияларни фаол жалб этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жорий йил 14 январ куни Берлин шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон-Германия бизнес форуми доирасида умумий қиймати 4 миллиард АҚШ долларидан ортиқ бўлган лойиҳаларни амалга ошириш бўйича шартномалар имзолангани ҳам фикримиз исботидир.

Шулар қатори соғлиқни сақлаш ва фармацевтика соҳасида Германиянинг «OPASCA», «Fresenius Vamed» ҳамда «Dautrus Capital» каби нуфузли компаниялари билан амалга оширилиши мўлжалланаётган қатор истиқболли лойиҳаларни алоҳида таъкидлаш жоиз.

Жумладан, Ўзбекистон-Германия бизнес форуми доирасида республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда германиялик ҳамкорлар билан пойтахтимиздаги Тошкент тиббиёт академияси ҳудудида кўп тармоқли клиника бунёд этиш юзасидан келишув имзоланди. Лойиҳага 100 миллион евро миқдоридаги инвестиция жалб этилади. Қувонарлиси, кейинчалик вилоятларда ҳам немис технологияси асосида ишлайдиган шундай кўп тармоқли клиникалар очилиши режалаштирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Ахборот хизмати