Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Тиббиёт ходимлари масъулиятни чуқур ҳис этади Бош сахифа

04 января 2019

Тиббиёт ходимлари масъулиятни чуқур ҳис этади

Президентимизнинг парламентга Мурожаатномаси менда катта таассурот қолдирди. Келгуси 2019 йилда аниқ вазифалар белгиланди. Инвестицияларни фаол жалб этсак, иқтисодиётимиз ривожланади. Иқтисодиёт ривожланса ижтимоий соҳага эътибор кучаяди, маблағ сарфлашда муаммолар бўлмайди. Шу жараёнда энг катта эътибор соғлиқни сақлаш тизимига қаратилади. Генофондимизни асраш, халқимиз саломатлигини мустаҳкамлаш биз учун ҳаётий муҳим масаладир. Муҳтарам Президентимиз ҳам “тинчлик ва соғликни таъминласак, қолган ҳамма нарсага эришамиз”, деб таъкидлади. Шу сабабли тиббиёт тизимини такомиллаштириш, соҳага илғор илм-фан ютуқларини жорий этиш, жамиятда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, кадрлар тайёрлаш, малакасини ошириш борасида жиддий ишлашимиз зарур.

Халқимизга хос азалий анъаналардан бири бўлган ногиронлиги бўлган шахслар, боқувчисини йўқотганлар, ёлғиз кексалар, умуман, кўмакка муҳтож қатламларни қўллаб-қувватлашдек эзгу амалларимиз яна давом этади. Бу устувор вазифаларимиздан бўлиб қолаверади.

Давлатимиз раҳбари айтганидек: “Иқтисодий ривожланиш ва ижтимоий ҳимоя бир-биридан ажралмас тушунчалар бўлиб, уларни айри ҳолда тасаввур қилиб бўлмайди.”

Шу боис ҳам соғлиқни сақлаш тизимига давлат-хусусий шериклик муносабатларини кенг жорий этиш, янги иш ўринларини яратиш, меҳнат миграциясини тартибга солиш орқали инсон ресурсларидан оқилона фойдаланиш, аҳолининг эҳтиёжманд қатламлари, хотин-қизлар ва ёшларни ижтимоий жиҳатдан самарали қўллаб-қувватлаш устувор аҳамиятга эга эканлиги белгилаб берилди.

Энг етук тиббиёт муассасалари, олий таълим масканлари билан ҳамкорлик қилиб, тегишли чораларни кўриш каби юксак масъулият юкланди. Шунингдек, бугун соҳага кучли, билимли, салоҳиятли мутахассислар керак. Бу эҳтиёжни ҳар куни сезиб турибмиз. 2019 йилда тиббий таълимни янада кучайтириш, малакали мутахассисларга эга бўлиш учун барча чора-тадбирлар кўрилади. Халқаро алоқалар мустаҳкамланади. Жаҳон тажрибаси ўрганилган ҳолда соҳага янгиликлар кенг жорий этилади. Ўйлайманки, белгиланган вазифаларни астойдил бажаришда барча тиббиёт ходимлари фаол иштирок этади.

Баҳодир Юсупалиев,

Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни сақлаш вазирининг

биринчи ўринбосари​​.

Манба: ЎзА