Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ТИЗИМИДА ЯНГИ ТАЙИНЛОВ АМАЛГА ОШИРИЛДИ Бош сахифа

06 декабря 2018

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ТИЗИМИДА ЯНГИ ТАЙИНЛОВ АМАЛГА ОШИРИЛДИ

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида янги лавозим тайинлови амалга оширилди.

Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази директори лавозимига Азамат Фархадович Юсупов тайинланди.

Унга, аввало, аҳолига сифатли ва халқаро талаблар асосида ихтисослаштирилган, юқори технологик тиббий ёрдам кўрсатиш, диабетик ретинопатия, туғма катаракта каби қатор касалликлар профилактикаси бўйича стратегия ишлаб чиқиш, болалар офтальмологиясини ривожлантириш, шу жумладан, уларда сунъий гавҳар имплантациясини кенг йўлга қўйиш, шунингдек, кўз касалликларини эрта аниқлаш, диагностикаси ва даволаш стандартларини янгилаш, ихтисослик бўйича касалликларга ташхис қўйиш ҳамда олдини олишда самарали ёндашувлардан унумли фойдаланиш каби вазифалар юкланди.

Азамат Фархадович Юсупов

Бундан ташқари, офтальмология соҳасида етакчи хорижий тиббиёт муассасалари билан халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, муваффақиятли тажрибалар ва аниқ инновацион моделларни татбиқ этиш, ёш малакали кадрларни тайёрлашга алоҳида эътибор қаратиш, ҳудудлардаги ихтисослаштирилган муассасаларда зарур профилактик ишларни ўтказишда кўмаклашиш ҳамда маҳорат дарсларини мунтазам ўтказиб бориш сингари вазифаларга ҳам масъул этиб белгиланди.

49 ёшли тиббиёт фанлари доктори А.Юсупов Буюк Британия ва Америка Қўшма Штатларининг нуфузли университетлари клиникаларида ўқиб, малака оширган. Инглиз ва турк тилларини мукаммал билади.

А.Юсупов айни пайтга қадар “Sihat ko’z” МЧЖ хусусий клиникасида бош шифокор лавозимида ишлаб келаётган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Ахборот хизмати