Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ТИЗИМИДА ЯНА БИР ТАЙИНЛОВ Бош сахифа

05 октября 2018

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ТИЗИМИДА ЯНА БИР ТАЙИНЛОВ

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида яна бир янги лавозим тайинлови амалга оширилди.

Аълонур Бахтинурович Саидов Республика қон қуйиш маркази директори лавозимига тайинланди. Унга қон қуйиш тизимини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш, аҳолига трансфузиология бўйича даволаш-маслаҳат ёрдами ҳамда соҳада илмий-тадқиқот, илмий-амалий ва ташкилий-услубий ишларни янада кучайтириш, аҳолини хавфсиз қон таркибий қисмлари ва препаратларига бўлган эҳтиёжини тўлиқ таъминлаш, ушбу мақсадда беғараз доимий донорлар фаолиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш, қон тайёрлаш ҳажмларини мунтазам ошириб бориш каби муҳим йўналишлар юклатилди.

Аълонур Бахтинурович Саидов

Шунингдек, соҳага хорижнинг энг илғор ва замонавий усуллари, инновацион технологияларни кенг жорий қилиш, қон компанентлари тури ва сифатини яхшилаш, қон қуйиш хизмати муассасаларининг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш, кадрлар тайёрлаш ва малакасини мунтазам ошириш бориш, хориждаги нуфузли қон қуйиш муассасалари билан ҳамкорликни янада жадаллаштириш сингари вазифаларга ҳам масъул этиб белгиланди. А. Саидов бугунгача Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти директори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Ахборот хизмати.