Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ТИЗИМИДА ЯНГИ ТАЙИНЛОВ Бош сахифа

04 октября 2018

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ТИЗИМИДА ЯНГИ ТАЙИНЛОВ

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида янги лавозим тайинлови амалга оширилди.

Абдураҳмон Абдумавлянович Қаюмов Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти директори лавозимига тайинланди. Унга биринчи навбатда, мазкур институтни ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш, моддий техника базасини мустаҳкамлаш, гематология соҳасидаги касалликларни ташҳислаш, даволаш ва олдини олишни янада рационал усулларини амалда қўллаш, қон тизими касалликлари бўлган беморларни даволаш ва консультатив ёрдам кўрсатиш, соҳадаги инновацион ва замонавий самарали даволаш усуллари ҳамда илмий ишлар натижаларини татбиқ қилиш, қон тизими касалликларининг диагностикаси, эпидемиологияси ва профилактикаси масалаларини ўрганиш каби муҳим вазифалар юкланди.

Абдурахман Абдумавлянович Каюмов

Шунингдек, кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, бу борада хорижнинг нуфузли муассасалари билан яқиндан ҳамкорлик қилиш, ҳудудлардаги гематология бўлимларига методик ёрдам кўрсатиш, қон тизими касалликларини олдини олиш ва даволаш масалалари бўйича аҳоли ўртасида тарғибот ишларини кучайтириш каби йўналишларга ҳам масъул этиб белгиланди. А.Қаюмов бугунгача Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти клиникаси бош шифокори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Ахборот хизмати