Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

357 НАФАР БЎЛАЖАК СТОМАТОЛОГ ҚАСАМЁД ҚИЛДИ Бош сахифа

26 сентября 2018

357 НАФАР БЎЛАЖАК СТОМАТОЛОГ ҚАСАМЁД ҚИЛДИ

Тошкент давлат стоматология институтида «Талабаликка бағишлов» тадбири бўлиб ўтди.


Унда қайд этилганидек, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 4 июндаги “2018/2019 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, юртимиздаги қатор тиббиёт олий ўқув юртлари қатори Тошкент давлат стоматология институтига ҳам стоматология ва болалар стоматологияси йўналишларида давлат грантлари асосида бакалавриат йўналиши бўйича малакали мутахассисларни тайёрлаш мақсадида 65 та мақсадли қабул қвоталари ажратилди. Тест синовлари натижасида 2018/2019 ўқув йилида 1-курсга 357 нафар талаба қабул қилинди. Институтда айни пайтда 1700 нафардан зиёд талаба таҳсил олади.

Эътиборли жиҳати, институтда талаба-ёшларнинг пухта билим олиши учун барча шароит яратилган. Тошкент шаҳридаги 4 стоматология поликлиникаси ва клиник шифохоналар ҳамда 20 дан зиёд йирик хусусий стоматология поликлиникасида клиник базалар ташкил этилиб, ўқув жараёни олиб борилмоқда. Шу билан бирга замонавий симуляцион марказ ташкил қилиниб, замонавий симуляторлар билан жиҳозланган. Бундан ташқари, институтда 2017/2018 ўқув йилидан бошлаб факультетларнинг барча курсларида айрим мутахассислик фанларини инглиз тилида ўқитиш йўлга қўйилган. Институт томонидан сўнгги уч йил мобайнида хорижий мамлакатларнинг элликка яқин нуфузли олий таълим муассасалари ва компаниялари билан ўзаро ҳамкорлик бўйича меморандумлар имзолангани ҳам диққатга сазовор.

Яқинда яна бир хушхабар тарқалди. Юртимиздаги қатор олий ўқув юртлари сафида Тошкент давлат стоматология институтига ҳам 2018/2019 ўқув йили учун хорижий олий таълим муассасалари билан қўшма таълим дастурлари асосида бакалаврлар тайёрлаш бўйича қўшимча қабул квоталари тасдиқланди ва тўлов-контракт асосида яна 60 ўрин ажратилди. Яъни, Италиянинг Турин университети билан “биотиббий мухандислик” ва Москва Давлат тиббиёт стоматология университети билан “стоматология” факультетлари ташкил этилди.

Тадбирда институтнинг 1-курс талабалари талабалик қасамёдини қабул қилди.

Тошкент давлат стоматология институти

Ахборот хизмати