Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Алишер Шадманов ЖССТ Европа минтақавий бюросининг 68-сессиясида нутқ сўзлади Бош сахифа

20 сентября 2018

Алишер Шадманов ЖССТ Европа минтақавий бюросининг 68-сессиясида нутқ сўзлади

Аввал хабар қилганимиздек, Италия пойтахти Рим шаҳрида ўз ишини бошлаган Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Европа минтақавий бюросининг 68-сессияси қизғин паллага кирди.

Маълумки, ЖССТнинг Европа минтақавий бюросига аъзо 53 та давлат, жумладан, Ўзбекистон ҳам мазкур нуфузли ташкилот томонидан илгари сурилган “Саломатлик — 2020” стратегиясини қўллаб-қувватлаган эди. “Саломатлик – 2020” стратегияси Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақавий бюроси томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, инсон саломатлиги ва бўлажак насллар камолотига салбий таъсир этадиган тиббий-ижтимоий, иқтисодий, экологик муаммоларнинг олдини олишга йўналтирилган йирик дастур ҳисобланади. Сўнгги икки йил мобайнида Ўзбекистонда ушбу стратегияни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди. Айниқса, Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан юртимизда олиб борилаётган тиббий ислоҳотлар бугун янги босқичда давом этмоқда. Эндиликда, тиббиёт ходими фаолиятига соҳа амалдорлари эмас, балки оддий одамлар, аҳолининг бевосита ўзи холис баҳо берадиган тизим яратиш йўлида иш олиб борилмоқда.

Сессия доирасида сўзга чиққан Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов ўз маърузасида ана шу масалалар хусусида тўхталди. Жумладан, у Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар, тизимни такомиллаштириш дастури ва унда белгиланган асосий вазифаларга, шунингдек, юртимиз тиббиётини янада ривожлантириш мақсадида жаҳоннинг етакчи хорижий инвесторларини жалб қилиш борасидаги ишларга эътибор қаратди. Жумладан, “Соғлиқни сақлашни молиялаштириш нафақат бугунги кун, балки келажак учун ҳам бебаҳо инвестициядир. Бу Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларда ҳам яққол ўз ифодасини топмоқда”, деган А.Шадманов.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Ахборот хизмати.