Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Соғлиқни сақлаш тизимида яна бир тайинлов Бош сахифа

29 августа 2018

Соғлиқни сақлаш тизимида яна бир тайинлов

Шаҳноза Алимджановна Зуфарова Республика аҳоли репродуктив саломатлик маркази директори этиб тайинлади.

Унга марказ фаолиятини қайта кўриб чиқиб, ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш, янги, инновацион репродуктив технологияларни амалиётга кенг жорий этиш, ҳудудий вертикал тизими фаолиятини янада такомиллаштириш, бирламчи тиббиёт йўналиши ва ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари билан интеграциялашувини таъминлаш, ихтисослаштирилган гинекологик ёрдамни аҳолига янада яқинлаштириш, репродуктив саломатликни мустаҳкамлаш сингари муҳим вазифалар юклатилди.

Шаҳноза Алимджановна Зуфарова

Бундан ташқари, у аҳоли тиббий маданиятини ошириш ва тиббий хизмат сифатини яхшилаш, замонавий ҳамда халқаро талабларга жавоб берадиган энг илғор диагностика ва даволаш стандартларини амалиётга жорий этиб, хорижий давлатлардаги тиббиёт муассасалари билан самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш каби йўналишларга ҳам масъул этиб белгиланди.

Тиббиёт фанлари доктори Шахноза Зуфарова бугунга қадар Тошкент педиатрия тиббиёт институти акушерлик ва гинекология, болалар гинекологияси кафедраси доценти лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Ахборот хизмати